Маданиятлар чорраҳаси: Самарқанд алоҳида эътиборга лойиқ болаларни бирлаштирди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
“Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” фестивали доирасида болалар учун танловлар, маҳорат дарслари ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Марказий Осиёнинг “Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” инклюзив фестивали Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан 80 тадан ортиқ ўғил-қизнинг учрашув жойига айланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Махсус болаларнинг иқтидорини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилган мазкур форум Самарқанд шаҳрида бешинчи бор ўтказилмоқда.
Уч кун давомида (21-23 март) ўғил-қизлар турли тадбирларда, жумладан, кулолчилик ва тасвирий санъат маҳорат дарслари ҳамда тасвирий санъат маҳорат дарсларида қатнашишди. Болалар театрлаштирилган ва рақс чиқишларини, шунингдек, таэквондо каби жанговар спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.
© Sputnik
В Самарканде проходит Центрально-Азиатский инклюзивный фестиваль - Sputnik Ўзбекистон
1/6
© Sputnik
В Самарканде проходит Центрально-Азиатский инклюзивный фестиваль - Sputnik Ўзбекистон
2/6
© Sputnik
В Самарканде проходит Центрально-Азиатский инклюзивный фестиваль - Sputnik Ўзбекистон
3/6
© Sputnik
В Самарканде проходит Центрально-Азиатский инклюзивный фестиваль - Sputnik Ўзбекистон
4/6
© корреспондент Sputnik УзбекистанВ Самарканде прошел V инклюзивный Центральноазиатский форум искусств, ремесел, театра и кино
В Самарканде прошел V инклюзивный Центральноазиатский форум искусств, ремесел, театра и кино - Sputnik Ўзбекистон
5/6
В Самарканде прошел V инклюзивный Центральноазиатский форум искусств, ремесел, театра и кино

6/6
В Самарканде прошел V инклюзивный Центральноазиатский форум искусств, ремесел, театра и кино
“Ушбу йирик форум доирасида илк бор “Қуёшли гўзаллик” фестивали бўлиб ўтди, унда болалар қизил гиламдан ўтишди. "Қироллик" чиқишидан ташқари, йигитлар миллий мода кўргазмасида иштирок этишди. Тадбир ёрқин ва воқеаларга бой бўлди. Биз учун мутлақо бепулга 28 дона тож тайёрлаган самарқандлик ҳунарманд Бахтиёр Ёқубовдан чексиз миннатдормиз, – дейди “Қуёшли гўзаллик” фестивали ташаббускори, қозонлик (Россия) Елена Жафарова.
Анъанага кўра Бибихоним тарихий-меъморий обидаси пойида ўтказиб келинаётган фестиваль кунларида ўзгача муҳит ҳукм сурганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Иштирокчи давлатларнинг мадҳиялари янгради, ўғил-қизлар осмонга ҳаво шарларини учиришди, куй-қўшиқлар куйлашди, рақсга тушишди, пантомималарни ижро этишди.
Қизиғи шундаки, қирғизистонлик иштирокчилар ўзлари билан баҳайбат ўтов, Қозоғистондан келган меҳмонлар эса катта ҳажмдаги қўғирчоқлар олиб келишган. Буларнинг барчаси ўзгача байрамона муҳит яратди, чунки фестиваль Наврўз байрами муносабати билан ўтказилди.

“Йил сайин иштирокчилар сони ортиб бораётганидан хурсандман. Биринчи фестивалда 25 нафарга яқин бола иштирок этди. Улар биз ҳақимизда билишади, бизга ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Мен алоҳида эътиборга муҳтож боланинг онасиман, у олти ёшда. Фестивал доирасида у билан бирга театрлаштирилган спектаклда чиқиш қилдик. Ишончим комилки, бундай фестиваллар инклюзив ташаббуслар ва маданий алмашинув муҳимлигини кўрсатади, – дейди ташкилотчилардан бири Баҳора Раббимова.

V инклюзив Марказий Осиё санъат, ҳунармандчилик, театр ва кино форуми қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳат билан якунланди.
Янгиликлар лентаси
0