Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
15:50 22.03.2025 (янгиланди: 16:37 22.03.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Куни кеча халқимиз билан Наврўз айёмини кутиб олдик. Бугун, муқаддас Рамазон ойида мана шу табаррук жойга келиб турибмиз. Бу улуғ кунларга тинчлик-хотиржамликда етказгани учун Яратганга шукроналар айтамиз. Илоҳим, ҳамиша юртимиз тинч, элимиз фаровон бўлсин, ҳамма хайрли ниятларимиз амалга ошсин. Бу мажмуани Имом Бухорий бобомизга муносиб тарзда қураяпмиз. У зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлсин”, – деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар. Бугунги кунда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган. Баландлиги 75 метрлик 4 та минора мажмуага улуғворлик бағишлаган. Шунингдек, музей, айвонлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилган. Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунда миллий анъаналар ва иссиқ ранглардан фойдаланилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилади. Бундан ташқари, ҳудудда икки минг ўринли йигирмадан ортиқ меҳмонхона, хиёбонлар, тўртта таҳоратхона барпо этилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бу йил Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади. Шу ҳақдаги президент қарорида Имом Мотуридийнинг Самарқанд шаҳридаги мажмуасини қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш белгиланган. Ташриф чоғида президентга ушбу лойиҳа тақдимот қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мотуридий мажмуасида 1 минг 500 кишига мўлжалланган жоме масжид, маъмурий бино қурилиши кўзда тутилган. У ерда кутубхона, мажлислар зали, инновацион музей ҳамда мутахассислар учун хоналар бўлади. Мажмуа яқинида зиёратчилар учун автотураргоҳ, таҳоратхона қурилади.
Давлат раҳбари алломанинг меросини янада кенг ўрганиш ва жаҳонга тарғиб этиш, мажмуага келувчиларга шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мавзолей Имама Бухари
© Пресс-служба президента Узбекистана
Яна бир лойиҳа – Оқдарё туманидаги Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга қаратилган. Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидани бири бўлган. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг, Самарқанд вилоятида абадий қўним топган. Маҳдуми Аъзам мақбараси ёнида уч қаватли автотураргоҳ, таҳоратхона қурилиши режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, Самарқанддан етишиб чиққан бошқа олим ва мутафаккирлар, азиз авлиёларнинг қадамжолари ҳам босқичма-босқич таъмирланиб, обод қилинади.