Шарқ халқлари Наврўзни қандай нишонлайди?
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ парке "Янги Узбекистон" с участием президента Шавката Мирзиёева проходят торжества по случаю всенародного праздника Навруз.

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
2010 йилда БМТ Бош Aссамблеяси 21 март — Халқаро Наврўз куни деб эълон қилди.
Наврўз — Шарқ халқларида ислом дини пайдо бўлишидан олдин ҳам нишонланган келинадиган байрам саналади. У илк бор ҳозирги Эроннинг шимолий-шарқий қисми ҳудудида уч минг йилдан ортиқ вақт олдин пайдо бўлган. Кейинчалик у Марказий Осиё давлатларига ҳам кенг тарқалди. Наврўз форс тилидан олинган бўлиб, “янги кун” деган маънони билдиради. Илгариги даврларда аждодлар табиатга, унинг кучларига эътиқод қилишган. Шу боис ҳозир ҳам турли халқларда баҳорнинг кириб келишини нишонловчи турли байрамлар мавжуд. Масалан, Ҳиндистоннинг шимолида Лори байрами қишнинг тугаш куни, Мисрда Жам эн-Несим баҳор бошланишининг белгиси, Исроилда эса Ту би-шват байрами ёмғир мавсумининг тугашини сифатида нишонланади.
© Sputnik / РатушенкоУчастницы праздника навруз раздают суманак - традиционное блюдо из ростков пшеницы.

Участницы праздника навруз раздают суманак - традиционное блюдо из ростков пшеницы.
© Sputnik / Ратушенко
Наврўз 2009 йил 30 сентябрда инсоният маданий меросининг ажралмас қисми сифатида ЮНЕСКО томонидан умумжаҳон номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди.
2010 йилнинг 19 февраль куни БМТ Бош Aссамблеясининг 64-сессиясида 21 март — Халқаро Наврўз куни деб эълон қилинди.
Ўзбекистон
Ўзбекистонда Наврўз байрами 1990 йилдан бошлаб расман кенг нишонланиб келинади. 21 март куни Наврўз умумхалқ байрами ва дам олиш куни сифатида белгиланган.
Мамлакат бўйлаб сайллар, катта тадбирлар ташкил этилади. Март ойи ўрталарига келиб, хонадонларда сумалак пишириш ишлари бошланиб кетади. Қўни-қўшни, қариндош-уруғлар дошқозон атрофида йиғилиб, қўшиқ, лапарлар айтиб биргаликда сумалак ковлайди. Халқ орасида сумалак еганда тилаган ниятлар амалга ошади, деган гап юради.
© Пресс-служба президента УзбекистанаВ парке "Янги Узбекистон" с участием президента Шавката Мирзиёева проходят торжества по случаю всенародного праздника Навруз.

В парке "Янги Узбекистон" с участием президента Шавката Мирзиёева проходят торжества по случаю всенародного праздника Навруз.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Бу кунда ҳар бир хонадон дастурхони кўк сомсалар, нишолда, гўштли ва ёғли таомлар, сумалак, палов ва бошқа миллий ноз-неъматлар билан тўлдирилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаНавруз в Ташкенте

Навруз в Ташкенте
© Пресс-служба президента Узбекистана
Наврўз куни ҳеч ким уйда ўтирмайди. Айниқса, қишлоқларда ўтадиган халқ сайиллари жуда қизғин бўлади. Кўпкари, полвонлар кураши ва бошқа кўплаб қизиқарли тадбирлар ташкил қилинади.
Қозоғистон
Наврўз Қозоғистонда расмий давлат байрами бўлиб, 21 мартдан бошлаб уч кун давомида нишонланади. Мамлакатда Наврўз ҳосилдорлик, дўстлик ва муҳаббат рамзи ҳисобланади. Бу кунда қозоқ халқи гўзал либосларни эгнига илиб, яқинлари ва қариндошларини зиёрат қилишади.

Празднование Новруза в странах СНГ
© Sputnik / Ертай Сарбасов
/ Байрам куни ҳар бир оиланинг байрам дастурхонда миллий таомлардан наврўз-кўжа бўлиши шарт. Қозоқ халқи бу таомни тўйиб ейиш керак, ана шунда йил барокатли ва фаровонликда ўтади деб ҳисоблайди.

Празднование Навруза в Казахстане
© Sputnik / Санат Имангалиев
/ Қозоғистонда рақамлар ҳам ўзига хос маънога эга. Масалан, наврўз-кўжага етти маҳсулот қўшилади ва етти косага солиниб тортилади. Ҳар бир киши уйига етти меҳмонни таклиф қилиши, шунингдек, ўзи ҳам етти уйга меҳмон бўлиши керак. Улар байрамида анъанавий ичимлиги қимизни ичиб, бир-бирини “Көктем туды!” (Баҳор келди!) деб қутлайди.
Шаҳар ва қишлоқларда кўча томошалари, спектакллар ташкил этилади. Байрамнинг қадимий анъаналаридан бири “Алтибакан” деб аталади, унда йигит-қизлар йиғилиб, биргаликда суҳбатлашиб, арғимчоқда учишади.
Тожикистон
Наврўз — Тожикистондаги энг муҳим ва севимли байрамлардан бири ва 21 март куни нишонланади. Бу кунда Тожикистоннинг барча ҳудудларида карнай-сурнай ва дутор садолари янграйди. Мамлакат аҳолиси кўчаларга чиқиб, байрам сайлларида иштирок этади, бир-бирига совғалар улашиб, янги йил билан табриклайди.
© Пресс-служба президента ТаджикистанаНавруз в Таджикистане

Навруз в Таджикистане
© Пресс-служба президента Таджикистана
Тожик халқида Наврўз турли хил анъаналар бой. Масалан, улардан бири — байрам келгунига қадар уйни тозалаш. Наврўздан олдин уйлар ювилиб, эски ва синган буюмлар чиқариб ташланади.
Бу халқда Наврўз дастурхонининг асосий таоми суманакдир (сумалак). Суманак мамлакатдаги ҳар бир хонадонда тайёрланади. Ривоятларга кўра, Суманакни аралаштириш вақтида тилак тилаш керак. Агар тилак чин юракдан қилинса, у албатта амалга ошади, деб ишонилади.
© Sputnik / Стас ЭтвешПразднование Навруза в Москве на стадионе "Лужники"

Празднование Навруза в Москве на стадионе "Лужники"
© Sputnik / Стас Этвеш
Тожик халқида Наврўз байрамида савоб ишлар қилиш анъанаси ҳам бор. Байрам арафасида одамлар муҳтожларга ёрдам беради, хайрия жамғармаларига пул ўтказади ва кам таъминланган оилалар, етим болалар учун хайрия тадбирлари ташкил қилинади.
Туркманистон
Туркманистонда ҳам Наврўз 21-22 март куни нишонланадиган анъанавий байрамдир. Туркман халқи учун Наврўз янги йил бошланишини ҳамда дала ишлари мавсумининг очилиши рамзи ҳисобланади. Байрам арафасида мамлакат бўйлаб кўчат экиш тадбирлари ўтказилади, унда давлат раҳбари, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва мамлакатда аккредитациядан ўтган элчилар ҳам иштирок этади.

Празднование Новруза в странах ближнего зарубежья
© Sputnik / Стрингер
/ Кўпчилик Наврўзни оила даврасида нишонлайди. Байрам дастурхони турли хил миллий таомлар билан безатилади. Дастурхоннинг энг асосий таоми семени (сумалак) бўлиб, у кўкарган буғдойдан тайёрланади.

Празднование Навруза в Казани
© Sputnik / Максим Богодвид
/ Байрам муносабати билан мамлакатда энг йирик байрам тадбирлари Ашхободдан 18 км шарқда жойлашган Ахал водийсида бўлиб ўтади. Бу ерда улкан байрам бозори ташкил этилиб, савдо расталарида туркман ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий сувенирлар, дўппилар, мусиқий асбоблар, кундалик турмуш буюмлари, безакли кулолчилик буюмлари, машҳур туркман гиламлари ва миллий нақшинкор ҳунармандчилик намуналари билан тўлади. Шунингдек, байрамда чавандозлик, миллий кураш мусобақалари ҳам бўлиб ўтади.
Эрон
Эронда нишонланадиган энг машҳур ва севимли байрамлар орасида Наврўз алоҳида аҳамият касб этади ва 21 март куни нишонланади.
Эрон халқи Наврўзга бир неча ҳафта олдин тайёргарлик кўра бошлайди. Байрам арафасидаги тозалик ишлари анъананинг бир қисми бўлиб, уй-жойлар, кўчалар, шаҳар бурчаклари ювилиб, чанг ва кирлардан тозаланади. Эронликлар буни нафақат моддий, балки маънавий тозаланиш, деб атаб, бу орқали ҳаётларига янги ва ёруғ бир давр келишига ишонишади.
Наврўздан бир кун олдин, йилнинг охирги сешанба куни эронликлар олов ёқиб, қўшиқлар айтишади ва миллий мусиқа асбоблари садолари остида рақсга тушишади.
Наврўзнинг яна бир энг муҳим анъаналаридан бири – Ҳафт син номли байрамона дастурхон ёзиш. Бунда дастурхон устида "С" ҳарфи билан бошланадиган етти хил маҳсулот бўлиши шарт. Масалан, Сабзех – кўкарган мош ёки буғдой (қайта тирилиш ва ҳосилдорлик рамзи), Саману – буғдойдан тайёрланган ширин пудинг (фаровонлик белгиси), Сиб – олма (саломатлик ва гўзаллик рамзи), Сир – саримсоқ (шифо ва ҳимоя рамзи) ва бошқалар.
© Getty Images / AnadoluУлицы украшены декоративными яйцами — символом Навруза, который в Иране будет отмечаться 21 марта по календарю Хиджра Шамси

Улицы украшены декоративными яйцами — символом Навруза, который в Иране будет отмечаться 21 марта по календарю Хиджра Шамси
© Getty Images / Anadolu
Дастурхонда, шунингдек, Қуръон ва кўплаб шамлар бўлиши шарт. Оила аъзолари йиғилиб, Қуръон тиловат қилишади. Баъзи аҳоли эса Наврўзни муқаддас зиёратгоҳларда, мозорларда кутиб олишни маъқул кўради. У ердаги муҳит уларга маънавий яқинлик ва енгиллик олиб келади, дея ишонилади.
Қирғизистон
Наврўз Қирғизистон халқи учун энг қадрли ва севимли байрамлардан бири. Байрами арафасида қирғиз халқида қарзларни тўлаш, қариндошлар ва дўстлар билан муроса қилиш, келгуси йилда фаровонлик, мўл-кўлчилик ва унумдорлик учун ибодат қилиш одат тусига кирган. Улар байрамда ўз уйларини тартибга солиб, ёвуз руҳларнинг қувилиши рамзи бўлган арча тутуни билан уйни айланиб, байрамона дастурхонни турли миллий таомлар билан тўлдиришади.
© Getty Images / AnadoluМероприятия по случаю Навруза, в Бишкеке, Кыргызстан

Мероприятия по случаю Навруза, в Бишкеке, Кыргызстан
© Getty Images / Anadolu
Қадим замонлардан бери Қирғизистонда 20 мартдан 21 мартга ўтар кечаси байрам дастурхонининг асосий ноз-неъматини халқ орасида "сумолок" деб аталган таом тайёрланади. Таом пиширилаётганда тун бўйи ҳовлида халқ қўшиқлари куйланади, рақслар, ривоятлар, эзгу тилаклар айтилади.

Празднование Новруза в странах СНГ
© Sputnik / Игорь Егоров
/ Анъанага кўра, байрам куни шаҳарнинг барча туманларида байрам дастурхонлари, мусобақалар, миллий ўйинлар ва турли спорт мусобақалари ташкил этилади.
Афғонистон
Наврўз байрами Афғонистоннинг айниқса Балх вилоятида катта аҳамиятга эга. Мамлакатда байрамининг энг муҳим маросими – Балх ва Кабулдаги мақбараларда Соҳий байроқ кўтариш тадбиридир. Чунки Афғонистонда Наврўз байрами диний қадриятлар билан ҳам боғланган ҳолда нишонланади.
Бу куни Афғонистон аҳолиси байрам дастурхонини миллий таомлар билан безаб, ҳафт син ва ҳафт мевани тайёрлашади. Хонадонларда Шам ёқилади ва янги кийимлар кийилади. Кураш, от пойгаси, спорт мусобақалари ва бошқа миллий ўйнлар ташкил этилади. Аҳоли масжид ва мақбараларга ташриф буюради, қариндошлар зиёрат қилинади, қабрлар тозаланиб, касаллардан хабар олинади.
Бироқ 2021 йилда "Толибон"* ҳукуматга келганидан кейин Наврўзга муносабат ўзгарди. "Толибон"* ушбу байрамни зардуштий анъанаси деб қабул қилиб, "бидъат" деб ҳисоблади. Аммо, расмий чекловларга қарамай, кўплаб афғонистонликлар Наврўзни махфий равишда нишонлашда давом этмоқда.
Туркия
Туркиянинг Анадолу ҳудудида Наврўз байрами айниқса бошқача кайфият ва эътибор билан нишонланади. Бу ҳудудда Наврўзни “Султон-и Наврўз”, “Наврўз султон” ва “Мартнинг охири” номлари билан ҳам аташади.
Наврўз байрам мамлакатнинг турли қисмларида айрича урф-одатлар билан нишонланади. Баъзи ҳудуларда турклар байрам олди кийим-кечаклар ювишади, таомлар тайёрлашади. Байрам куни меҳмонларга пироглар, бўялган тухумлар ва анъанавий ширинликлар тортиқ қилишади. Қўшнилар ва қариндошлар бир-бирини зиёрат қилиб, Наврўз билан табриклайдилар.
Айрим ҳудудларда эса, 22 март куни эрталаб турклар байрам муносабати билан энг яхши кийимларини кийиб, олдин тайёрланган таомлар билан қабристонга йўл олади. У ерда қаҳва қайнатиб, суҳбат қуришади, қабрларни зиёрат қилишади. Кейин қабристонда йиғилиб, бирга таом тановул қилинади. Қўшиқ куйлаш, сазда ўйнаш каби расм-русумлар ҳам бажарилади.
Озарбайжон
Озарбайжонда Наврўз байрами уч кун давом этади. Наврўздан олдин энг муҳим байрам “Илахир чершенбе” (охирги чоршанба) ҳисобланади. Бу кун йилнинг охирги куни деб аталади. Байрам ойи давомида ҳар чоршанба алоҳида аҳамиятга эга. Охирги чоршанба арафасида, сешанба куни эркаклар қариндошларининг қабрларини зиёрат қилиб, дуо ўқишади. Аёллар эса қабристонга ҳолва ва бошқа таомлар билан бирга боради. Қабристонда дуо ўқилгандан сўнг ўзи билан олиб келган таомларни муҳтожларга тарқатишади.

Празднование Новруза в странах СНГ
© Sputnik / Мурад Оруджев
/ “Ахир чоршанба” Наврўзнинг сешанба ва чоршанба кечасидир. Бу куни уйлар тозаланади, идишлар ювилади. Етти хил масаллиқдан иборат таом - “Йеди-левин” тайёрланади. Кичик болаларни кўчаларда юриб, хонадонлардаги суҳбатларни эшиттиришади. Улар эшитган илк сўзга қараб, янги йил яхшилик ёки ёмонлик олиб келиши ҳақида хулоса қилинади.
© Getty Images / AnadoluПразднования Новруза, состоявшегося в Храме огнепоклонников Баку в Сураханском районе столицы Азербайджана 18 марта 2025 года.

Празднования Новруза, состоявшегося в Храме огнепоклонников Баку в Сураханском районе столицы Азербайджана 18 марта 2025 года.
© Getty Images / Anadolu
Охирги чоршанбада яна бир урф-одат сувга узук ташлаш маросими бор. Хона ўртасига сув тўлдирилган идиш қўйилади ва қизлар унинг атрофига йиғилади. Улар узукларини сувга ташлайдилар. Кейин идиш тўқимадан ясалган мато билан ёпилади ва ният қилинади. Шундан сўнг қизлардан бири кўзини юмиб, идишдан тасодифий равишда бир узукни олади. Шундай қилиб, қайси қизнинг узуги танланса, унинг орзуси амалга ошишига ишонилади.
Наврўз куни катталар ва аёллар алоҳида йиғилиб, бир-бирларини байрам билан табриклашади. Агар шу куни кимдир вафот этган бўлса, унинг хонадонига ташриф буюришади, аммо мотам тутишга рухсат берилмайди. Шунингдек, муҳтожлар зиёрат қилинади, уларга ширинликлар, палов ва бўялган тухумлар улашилади.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
Мақола очиқ маълумотлар асосида тайёрланди