https://sputniknews.uz/20250321/jarima-ballari-48520317.html
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари жарима баллари асосида қандай баҳоланади – тафсилотлар
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари жарима баллари асосида қандай баҳоланади – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали ҳисоблаб борилади. Ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтишига 1 балл берилади.Бундан ташқари, ҳайдовчиларнинг йўлнинг қарама-қарши томонига ёки бўлагига чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлса 2 балл берилади.
2025-03-21T17:09+0500
2025-03-21T17:09+0500
2025-03-21T17:09+0500
жамият
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0d/47523493_0:113:2156:1325_1920x0_80_0_0_d42b1408eb8c31525813a706df4c9fbc.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.Унга кўра, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади.Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар 6 ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима балли айириб ташланади.Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни “E-jarimaball” модули ва махсус мобил илова ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олади.Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари уларга SMS хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси жорий этилади.Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.Қайси қоидабузарлик учун қанча жарима баллари берилади?Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва рухсатномасиз қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун 0,5 балл берилади.Шунингдек:Шу билан бирга, ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтишига 1 балл берилади.Бундан ташқари, ҳайдовчиларнинг йўлнинг қарама-қарши томонига ёки бўлагига чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлса 2 балл берилади.ЙТҲ қатнашчиларининг ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолишига ҳам 2 жарима балли берилади.2023 йил 23 ноябрда Қонунчилик палатаси депутатлари қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Сенат эса 2025 йилга келиб қонунни маъқуллаган.
https://sputniknews.uz/20250221/jarima-ballari-haydovchi-avtomobil-48060900.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0d/47523493_119:0:2035:1437_1920x0_80_0_0_bb130a522b34d0bb603516164217cbf3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жарима баллари ўзбекистон қонун ҳисоблаш модда
жарима баллари ўзбекистон қонун ҳисоблаш модда
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари жарима баллари асосида қандай баҳоланади – тафсилотлар
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари уларга SMS хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.
ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун
эълон қилинди.
Унга кўра, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади.
Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.
12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.
Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар 6 ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима балли айириб ташланади.
Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.
Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни “E-jarimaball” модули ва махсус мобил илова ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олади.
Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари уларга SMS хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.
Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси жорий этилади.
Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Қайси қоидабузарлик учун қанча жарима баллари берилади?
Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва рухсатномасиз қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун 0,5 балл берилади.
белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 0,5 балл;
белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп, 40 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 1 балл;
белгиланган ҳаракат тезлигини 40 км/соатдан кўп, 60 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 1,5 балл;
белгиланган ҳаракат тезлигини 60 км/соатдан кўп, 80 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 2 балл берилади.
Шу билан бирга, ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтишига 1 балл берилади.
Бундан ташқари, ҳайдовчиларнинг йўлнинг қарама-қарши томонига ёки бўлагига чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлса 2 балл берилади.
ЙТҲ қатнашчиларининг ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолишига ҳам 2 жарима балли берилади.
2023 йил 23 ноябрда Қонунчилик палатаси депутатлари қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ёзиш тизимини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Сенат эса 2025 йилга келиб қонунни маъқуллаган.