https://sputniknews.uz/20250320/shavkat-mirziyoev-maslahatchi-suma-chakrabarti-48490152.html
Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашди
Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
2025-03-20T09:12+0500
2025-03-20T09:12+0500
2025-03-20T10:13+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48489991_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_93f3dfc23a0e5d55fe96f1b5d2be4e54.jpg
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Учрашувда маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.Бўлажак Ўзбекистон инвестиция салоҳияти "роуд-шоуси" ва Тошкент халқаро инвестиция форумини етакчи хорижий компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.Қайд этилишича, учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.
https://sputniknews.uz/20240819/qoraqalpogistonda-yangi-loyihalar-ishga-tushiriladi--investorlar-kim-45264921.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48489991_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_976744f792be31a1c053af48afa44518.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев маслаҳатчи сума чакрабарти
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев маслаҳатчи сума чакрабарти
Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашди
09:12 20.03.2025 (янгиланди: 10:13 20.03.2025) Учрашувда маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Учрашувда маслаҳатчининг жорий йилги фаолиятининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
“Мамлакатимиз инвестициявий салоҳиятини халқаро майдонда янада илгари суриш, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якунлаш бўйича амалий чоралар кўриш, хориждаги етакчи таълим муассасаларида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Бўлажак Ўзбекистон инвестиция салоҳияти "роуд-шоуси" ва Тошкент халқаро инвестиция форумини етакчи хорижий компаниялар ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда юқори савияда ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Қайд этилишича, учрашувда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Тошкент халқаро тижорат судини ишга туширишнинг амалий жиҳатлари, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлаш, иқтисодий ривожланиш соҳасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга тўхталиб ўтилди.