https://sputniknews.uz/20250320/mitt-2025-ozbekiston-moskva-korgazma-48499134.html
MITT-2025: Ўзбекистон Москвадаги кўргазмада юздан ортиқ келишувга эришди
MITT-2025: Ўзбекистон Москвадаги кўргазмада юздан ортиқ келишувга эришди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон вакиллари Москвада ўтказилган MITT-2025” халқаро туризм кўргазмасида 100 дан ортиқ келишувларга эришишди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
2025-03-20T17:13+0500
2025-03-20T17:13+0500
2025-03-20T17:13+0500
туризм
россия
москва
ўзбекистон
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48498932_0:129:860:613_1920x0_80_0_0_fe5f6e5fc4a466f469c0b4505a227c78.jpg
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон вакиллари Москвада ўтказилган "MITT-2025” халқаро туризм кўргазмасида 100 тадан ортиқ келишувларга эришишди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.Москвада 18-20 март кунлари “MITT-2025” халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Россиянинг 54 та ҳудудидан саноат етакчилари ҳамда 36 та давлат, жумладан, МДҲ ва Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Непал, Хитой, Венгрия, Куба, Кения, Мадагаскар каби мамлакатлар ўз стендлари билан иштирок этди. “Ўзбекистон” миллий стенди Туризм қўмитаси ва “Миллий PR-маркази” ДУК томонидан ташкил қилинди.Айтилишича, Ўзбекистон стенди кўргазмадаги энг кўп ташриф буюрилган стендлардан бирига айланди.Кўргазманинг биринчи иш кунида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва маданиятига бағишланган стендда миллий рақслар намойиш этилди, туризмнинг турли йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим қилинди. Ташриф буюрувчилар ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихи билан танишишди.Маълумот учун, MITT - халқаро туризм ва меҳмондўстлик саноати кўргазмаси 30 йилдан бери Москвада ўтказилиб келинмоқда. Бу туризм соҳасидаги энг йирик ва аҳамиятли B2B тадбирларидан бири бўлиб, ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан келган соҳа мутахассисларини бир жойга тўплайди.
https://sputniknews.uz/20250129/ozbekiston-rossiya-sayyohlar-47746538.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48498932_0:48:860:693_1920x0_80_0_0_d06b898e2b9d05578fd76fcbae591565.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон москва mitt-2025 халқаро туризм кўргазмаси туризм қўмитаси.
ўзбекистон москва mitt-2025 халқаро туризм кўргазмаси туризм қўмитаси.
MITT-2025: Ўзбекистон Москвадаги кўргазмада юздан ортиқ келишувга эришди
Ташриф буюрувчилар ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихи билан танишишди.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Ўзбекистон вакиллари Москвада ўтказилган "MITT-2025” халқаро туризм кўргазмасида 100 тадан ортиқ келишувларга эришишди, дея хабар берди
Туризм қўмитаси. Москвада 18-20 март кунлари “MITT-2025” халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Россиянинг 54 та ҳудудидан саноат етакчилари ҳамда 36 та давлат, жумладан, МДҲ ва Яқин Шарқ, Ҳиндистон, Непал, Хитой, Венгрия, Куба, Кения, Мадагаскар каби мамлакатлар ўз стендлари билан иштирок этди. “Ўзбекистон” миллий стенди Туризм қўмитаси ва “Миллий PR-маркази” ДУК томонидан ташкил қилинди.
“Юртимизда фаолият юритувчи 8 та турфирма, “Uzbekistan airways” миллий авиакомпанияси ҳамда Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Навоий вилоятлар ва Тошкент шаҳри туризм бошқармалари вакиллари иштирок этди ва 100 тадан ортиқ келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, Ўзбекистон стенди кўргазмадаги энг кўп ташриф буюрилган стендлардан бирига айланди.
Кўргазманинг биринчи иш кунида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва маданиятига бағишланган стендда миллий рақслар намойиш этилди, туризмнинг турли йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим қилинди. Ташриф буюрувчилар ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихи билан танишишди.
“Ўзбекистон ўзининг қадимий тарихи ва бой маданий мероси туфайли россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур йўналишларнинг топ-10 талигига киради”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, MITT - халқаро туризм ва меҳмондўстлик саноати кўргазмаси 30 йилдан бери Москвада ўтказилиб келинмоқда. Бу туризм соҳасидаги энг йирик ва аҳамиятли B2B тадбирларидан бири бўлиб, ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан келган соҳа мутахассисларини бир жойга тўплайди.