https://sputniknews.uz/20250319/vengriya-kompaniya-sirdaryo-parrandachilik-klaster-48477112.html
Венгрия компанияси Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этмоқчи
Венгрия компанияси Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Венгриянинг "ZA-Invest Poultry" компанияси Сирдарё вилоятида йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
2025-03-19T10:15+0500
2025-03-19T10:15+0500
2025-03-19T10:32+0500
иқтисод
ўзбекистон
венгрия
паррандачилик
кластер
сирдарё
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/13/48476766_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_bade880dc5c3b262ce45bc592c35efc0.jpg
TOШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Венгриянинг "ZA-Invest Poultry" компанияси Сирдарё вилоятида йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгриянинг "OTP Group" концерни делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда гуруҳ таркибига кирувчи компания билан йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Учрашувда Ўзбекистон делегациясига бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Венгрия делегациясига эса "OTP Green" компанияси бош директори Гергей Покош бошчилик қилди. Унда компаниянинг Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш борасидаги навбатдаги чоралари конструктив тарзда муҳокама қилинди. “ZA Invest” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида кластер ҳудудида 130 гектар майдонда 8 та паррандачилик фабрикаси, инкубатор, сўйиш ва қайта ишлаш цехлари, озуқа ишлаб чиқариш корхонаси, музлаткич ва маъмурий бинолар қурилади. Лойиҳанинг қуввати йилига 16 миллион дона бройлер товуқлари ва 120 минг тонна омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этади. Лойиҳани "OTP Green Fund" молиялаштиради ва "OTP Group" таркибига кирувчи "ZA-Invest Poultry" лойиҳа компанияси томонидан амалга оширилади. Маълумот учун, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Венгрия капитали иштирокидаги 12 та корхона, жумладан, 7 та қўшма ва 5 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Инвестиция лойиҳалари портфелига Венгриянинг OTP гуруҳи таркибига кирувчи OTP банки томонидан Ипотека-банкни хусусийлаштириш, "Meditop Pharmaceuticals" билан юқори технологияли фармацевтика корхонасини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар киради.
ўзбекистон
венгрия
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/13/48476766_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_7e7d5e62a4c99a276ba8394d89c8fcd1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
венгрия "za-invest poultry" сирдарё вилояти инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги otp group meditop pharmaceuticals za invest
венгрия "za-invest poultry" сирдарё вилояти инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги otp group meditop pharmaceuticals za invest
Венгрия компанияси Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этмоқчи
10:15 19.03.2025 (янгиланди: 10:32 19.03.2025) Лойиҳанинг қуввати йилига 16 миллион дона бройлер товуқлари ва 120 минг тонна омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этади.
TOШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Венгриянинг "ZA-Invest Poultry" компанияси Сирдарё вилоятида йирик лойиҳани амалга оширмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
хабар берди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгриянинг "OTP Group" концерни делегацияси билан учрашув ўтказди. Унда гуруҳ таркибига кирувчи компания билан йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Учрашувда Ўзбекистон делегациясига бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Венгрия делегациясига эса "OTP Green" компанияси бош директори Гергей Покош бошчилик қилди.
Унда компаниянинг Сирдарё вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш борасидаги навбатдаги чоралари конструктив тарзда муҳокама қилинди.
“Ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар тафсилотларини муҳокама қилиб, томонлар ҳужжат алмашиш маросимига ўтдилар. Хусусан, инвестиция битими, Сирдарё вилоятида ер участкасини ижарага бериш шартномаси, Ўзбекистон тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан таъсис ва низом шартномалари имзоланди”, — дейилади хабарда.
“ZA Invest” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида кластер ҳудудида 130 гектар майдонда 8 та паррандачилик фабрикаси, инкубатор, сўйиш ва қайта ишлаш цехлари, озуқа ишлаб чиқариш корхонаси, музлаткич ва маъмурий бинолар қурилади. Лойиҳанинг қуввати йилига 16 миллион дона бройлер товуқлари ва 120 минг тонна омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этади.
Лойиҳани "OTP Green Fund" молиялаштиради ва "OTP Group" таркибига кирувчи "ZA-Invest Poultry" лойиҳа компанияси томонидан амалга оширилади.
Маълумот учун, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Венгрия капитали иштирокидаги 12 та корхона, жумладан, 7 та қўшма ва 5 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Инвестиция лойиҳалари портфелига Венгриянинг OTP гуруҳи таркибига кирувчи OTP банки томонидан Ипотека-банкни хусусийлаштириш, "Meditop Pharmaceuticals" билан юқори технологияли фармацевтика корхонасини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар киради.