https://sputniknews.uz/20250319/samarqand-triatlon-paratriatlon-jahon-kubog-48477831.html
Самарқанд триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади — сана ва манзил
Самарқанд триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади — сана ва манзил
Sputnik Ўзбекистон
Шу йилнинг 24-25 май кунлари қадимий Самарқандда бутун дунёдан энг кучли "Elite" спортчилари иштирок этадиган триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади, дея хабар берди "Дунё" АА.
2025-03-19T13:14+0500
2025-03-19T13:14+0500
2025-03-19T13:14+0500
спорт
ўзбекистон
самарқанд
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40121341_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_6fad51b05c60bec30ca201abe0c7b534.jpg
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Шу йилнинг 24-25 май кунлари Самарқандда бутун дунёдан энг кучли "Elite" спортчилари иштирок этадиган триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади, дея хабар берди "Дунё" АА.Мусобақа "Silk Road Samarkand" замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.Мусобақа ғолиблари кейинги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини қўлга киритишда катта устунликка эга бўлишади."World Triathlon2 Cup" доирасида спортчилар "Standard" масофада беллашади: Сузиш - 1,5 км, велосипед босқичи - 40 км ва югуриш босқичи - 10 км."World Triathlon Para Cup"да турли тоифадаги пара-спортчилар иштирок этади: жисмоний имконияти чекланган спортчилар (PTS2-3-4-5 ), ногиронлар аравачасидаги спортчилар (PTWC) ва кўриш қобилияти заиф спортчилар ўзларининг гидлари (PTVI) билан Super Sprint масофасида: Сузиш - 750 м, велосипед босқичи - 19 км ва югуриш босқичи - 5 км.Жаҳон кубоги доирасида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳам бўлиб ўтади ва унда профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этади."Standard" масофада "AGE group" тоифасидаги спортчилар ҳам иштирок этишади.2024 йилда Самарқандда "World Triathlon Cup" дебюти бўлиб ўтди ва шу заҳотиёқ Бутунжаҳон триатлон халқаро федерациясининг энг юқори баҳоларини олди, шунингдек, иштирокчилар ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
https://sputniknews.uz/20241013/triatlon-osiyo-chempionat-diana-bektemirova-46103692.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/13/40121341_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_78a3b50e67d570dd21c8586fef4ab6b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
24-25 май самарқанд "elite" спортчилари триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги
24-25 май самарқанд "elite" спортчилари триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги
Самарқанд триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилади — сана ва манзил
Мусобақа "Silk Road Samarkand" замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Шу йилнинг 24-25 май кунлари Самарқандда бутун дунёдан энг кучли "Elite" спортчилари иштирок этадиган триатлон ва паратриатлон бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Мусобақа "Silk Road Samarkand" замонавий сайёҳлик мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтади.
“Мусобақа ташкилий қўмитаси маълумотига кўра, Самарқанд 20 тадан ортиқ давлатдан келган иштирокчиларни қабул қилади ва пойга давомида спортчилар совринли ўринлар учун кураш олиб боради”, — дейилади хабарда.
Мусобақа ғолиблари кейинги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш учун рейтинг очколарини қўлга киритишда катта устунликка эга бўлишади.
"World Triathlon2 Cup" доирасида спортчилар "Standard" масофада беллашади: Сузиш - 1,5 км, велосипед босқичи - 40 км ва югуриш босқичи - 10 км.
"World Triathlon Para Cup"да турли тоифадаги пара-спортчилар иштирок этади: жисмоний имконияти чекланган спортчилар (PTS2-3-4-5 ), ногиронлар аравачасидаги спортчилар (PTWC) ва кўриш қобилияти заиф спортчилар ўзларининг гидлари (PTVI) билан Super Sprint масофасида: Сузиш - 750 м, велосипед босқичи - 19 км ва югуриш босқичи - 5 км.
Жаҳон кубоги доирасида триатлон бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ҳам бўлиб ўтади ва унда профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этади.
"Standard" масофада "AGE group" тоифасидаги спортчилар ҳам иштирок этишади.
2024 йилда Самарқандда "World Triathlon Cup" дебюти бўлиб ўтди ва шу заҳотиёқ Бутунжаҳон триатлон халқаро федерациясининг энг юқори баҳоларини олди, шунингдек, иштирокчилар ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.