https://sputniknews.uz/20250319/ozbekiston-avtomobil-savdo-48483648.html
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси камайди
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси камайди
Sputnik Ўзбекистон
Февраль ойида бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорларидаги фаоллик ўртача пасайишни кўрсатди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
2025-03-19T15:19+0500
2025-03-19T15:19+0500
2025-03-19T15:19+0500
иқтисод
ўзбекистон
автомобил
савдо
электромобиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0d/47523493_0:113:2156:1325_1920x0_80_0_0_d42b1408eb8c31525813a706df4c9fbc.jpg
TOШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистонда февраль ойида бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорларидаги фаоллик ўртача пасайишни кўрсатди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди. Қайд этилишича, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси барқарорликни кўрсатди. Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси эса икки баробардан кўпроққа камайди. Электромобиллар сегментида ой якунлари бўйича фаоллик пасайганига қарамай, ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилди. Бирламчи автомобиль бозоридаги вазият Ҳозирги шароитда енгил автомобиллар бозорида сотувларнинг умумий пасайиши кузатилмоқда, бу асосан хорижий автомобиль сегментидаги фаолликнинг пасайиши билан боғлиқ. Ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви деярли ўзгармаган. Улар 21,7 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, янги хорижий автомобиллар сегментида сотувлар 2 баробардан ортиқроққа камайди. Автомобилларнинг иккиламчи бозори Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги вазият ҳам фаолликнинг пасайиши билан тавсифланади. Февраль ойида сотувлар 43,3 минг дона автомобилни ташкил этиб, жорий йилнинг январига нисбатан 16%га камайган. Электр автомобил бозорининг динамикаси Янги енгил электромобиллар сегменти фаолликнинг пасайишини кўрсатмоқда. Февраль ойида сотувлар 2,9 мингта электромобилни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 11%га кам, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса фаоллик икки баравардан кўпроқ ошди.
https://sputniknews.uz/20241206/avtomobil-sanoati-mahalliylashtirish-va-eksport-boyicha-vazifalar-46965736.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/0d/47523493_119:0:2035:1437_1920x0_80_0_0_bb130a522b34d0bb603516164217cbf3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорм иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорм иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ўзбекистонда автомобиллар савдоси камайди
Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси эса икки баробардан кўпроққа камайди.
TOШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистонда февраль ойида бирламчи ва иккиламчи автомобиль бозорларидаги фаоллик ўртача пасайишни кўрсатди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
хабар берди. Қайд этилишича, маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси барқарорликни кўрсатди. Хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси эса икки баробардан кўпроққа камайди. Электромобиллар сегментида ой якунлари бўйича фаоллик пасайганига қарамай, ўтган йилга нисбатан ўсиш кузатилди.
Бирламчи автомобиль бозоридаги вазият
Ҳозирги шароитда енгил автомобиллар бозорида сотувларнинг умумий пасайиши кузатилмоқда, бу асосан хорижий автомобиль сегментидаги фаолликнинг пасайиши билан боғлиқ.
“Февраль ойида енгил автомобиллар савдоси ўтган ойга нисбатан 14,5%га камайди ва 67,2 мингта автомобилни ташкил этди”, — дейилади хабарда.
Ой давомида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви деярли ўзгармаган. Улар 21,7 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, янги хорижий автомобиллар сегментида сотувлар 2 баробардан ортиқроққа камайди.
Автомобилларнинг иккиламчи бозори
Енгил автомобилларнинг иккиламчи бозоридаги вазият ҳам фаолликнинг пасайиши билан тавсифланади. Февраль ойида сотувлар 43,3 минг дона автомобилни ташкил этиб, жорий йилнинг январига нисбатан 16%га камайган.
Электр автомобил бозорининг динамикаси
Янги енгил электромобиллар сегменти фаолликнинг пасайишини кўрсатмоқда. Февраль ойида сотувлар 2,9 мингта электромобилни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 11%га кам, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса фаоллик икки баравардан кўпроқ ошди.