Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по повышению энергоэффективности в отраслях экономики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон етакчиси ҳалокат оқибатида вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик тилади.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг марказий ва жанубий штатларида рўй берган ҳалокатли торнадолар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Президент Дональд Трампга таъзия мактуби йўллади”, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
АҚШда бўрон ва торнадо қурбонлари сони камида 32 кишига етди. Хорижий ОАВга кўра, Арканзас, Иллинойс, Индиана, Кентукки, Миссисипи, Миссури ва Техас штатларида содир бўлган торнадо ва бўронлар тахминан 138 миллион кишига таҳдид солмоқда. Бундан ташқари, экстремал об-ҳаво шароити аллақачон ўрмон ёнғинларининг тарқалишига олиб келди. Белгиланган ҳудудларда 100 тадан ортиқ ёнғин қайд этилган.
Янгиликлар лентаси
0