Ўзбекистон ва ЕОИИ савдо ва логистика масалалари бўйича бизнес-мулоқот ўтказади
09:00 17.03.2025 (янгиланди: 10:29 17.03.2025)
© Национальный центр знаний и инноваций в сельском хозяйстве при Министерства сельского хозяйстваУзбекистан намерен вывести сотрудничество с Евразийским экономическим союзом на новый уровень.

© Национальный центр знаний и инноваций в сельском хозяйстве при Министерства сельского хозяйства
Oбуна бўлиш
Москвада аграр ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Шу йил Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Ўзбекистон ўртасида савдо ва логистика масалаларига бағишланган бизнес-мулоқот ўтказилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази хабар берди.
Москвада Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Ўзбекистон ҳукуматининг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодий масалалар бўйича вазири Элдар Алишеров, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаев ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов иштирок этди.
Қайд этилишича, иштирокчилар икки томонлама савдо ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ҳамда аграр ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Шунингдек, Евроосиё агроэкспресси лойиҳаси доирасида аграр ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун янги транспорт-логистика йўналишларини яратиш, савдо ҳажмини ошириш ва мавжуд транспорт муаммоларини ҳал этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
“Дори-дармонлар идентификациясини тан олиш бўйича ташаббус билдирилиб, бу орқали дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг турли мамлакатларда тан олиниши енгиллаштириш мақсад қилинган”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасида саноат ҳамкорлигини кучайтириш;
қишлоқ хўжалигида инновацион ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳалар;
божхона транзити тизимини янгилаш орқали савдо жараёнларини енгиллаштириш ва тезлаштириш;
ташувчилар учун "яшил йўлак" тизимини жорий қилиш.
Отажонов йиғилиш давомида аграр соҳадаги илғор тажрибаларни Ўзбекистонга жорий этиш ва "Евроосиё агроэкспресси" лойиҳасини қўллаб-қувватлаш борасида ўз таклифларини билдирди.
У, шунингдек, қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни ривожлантириш ва соҳага инвестицияларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
“2025 йилда ЕОИИ ва Ўзбекистон ўртасида савдо ва логистика масалаларига бағишланган бизнес-мулоқот ўтказиш, 2026 йилда эса Ўзбекистонда ишчи гуруҳнинг бешинчи йиғилишини ташкил этиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилганидек, Мовсквада бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро савдо йўналишларини кенгайтиришга қаратилди.