Ўзбекистон делегацияси Россия АЭСга ташриф буюрди

© Sputnik / Константин ЧалабовКалининская АЭС
Калининская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Oбуна бўлиш
Меҳмонларга станция фаолияти ва ҳудуддаги хавфсизлик ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берилди.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. 2025 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов бошчилигидаги делегация Тверь вилоятидаги Калинин АЭСга ташриф буюрди. Бу ҳақда "Росатом" хабар қилмоқда.

Меҳмонлар атом электр станциясининг фаолияти билан танишди: саноат майдончаси, машина хоналари, блок пунктлари ва энергия блокларининг бошқарув пультларида бўлди.
© РосатомЎзбекистон делегацияси Калинин АЭСига ташриф буюрди
Узбекская делегация посетила Калининскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2025
Ўзбекистон делегацияси Калинин АЭСига ташриф буюрди
Калинин АЭС директори вазифасини бажарувчи Руслан Алиев ташриф иштирокчиларига АЭС тарихи, фаолияти ва ютуқлари ҳақида батафсил сўзлаб берди. Радиацион ва экологик хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Бизнинг вазифамиз хавфсизликка мутлақ устуворлик берган ҳолда тоза энергия ишлаб чиқаришдир. Мақсадимиз - Россияда амал қилаётган барча хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, энг яхши атом электр станцияси бўлиш”, — деди Руслан Алиев.

Алиевнинг айтишига кўра, АЭСнинг энергетик блокларининг лойиҳавий хизмат муддати 30 йилни ташкил қилади. Ушбу муддат тугаганидан сўнг блоклар ревизиядан ўтказиб, уларнинг хизмат муддати яна 30 йилга узайтирилади. Бугунги кунда Калинин АЭСнинг 2-та блокининг хизмат қилиш муддати 2044 йилгача узайтирилган.
Калинин АЭС атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Андрей Данилкиннинг айтишига кўра, АЭС атрофида радиация даражаси табиий “ноль фон”дан ошмайди.
“Станция 1984 йилда ишлай бошлаганидан буён Удомля ва Песво совутиш кўлларида балиқ захираси 1,5 баробарга кўпайди ва ҳозирда қарийб 743 тоннани ташкил этмоқда. Бу кўллар энг юқори балиқчилик тоифасидаги сув омборлари мақомига эга. Сув объектларининг мавжуд гидрокимёвий режими, жумладан, сувнинг юқори шаффофлиги, оптимал шўрланиш даражаси ва эриган кислороднинг юқори миқдори сув экотизимининг соғлом ҳолатидан далолат беради”, — деди Андрей Данилкин.
Калинин АЭС 4 та 1000 МВт ли энергоблокдан иборат. У Тверь вилоятида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажмининг 82 фоизини таъминлайди. Корхона жойлашган Удомля муниципал округи аҳолисининг қарийб 30 фоизини иш билан таъминлайди.
АЭС, уран ва ядровий тиббиёт: Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги қандай? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2024
АЭС, уран ва ядровий тиббиёт: Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги қандай?
Янгиликлар лентаси
0