Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

30 кунлик сулҳ бўйича Путиннинг тўлиқ жавоби — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Путин: Биз ҳам ўт очишни тўхтатишни истаймиз, лекин бу узоқ муддатли тинчликка олиб келиши керак. Бунинг учун можаронинг илк сабабларини бартараф этиш керак.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Бугунги кунда жанг майдонида юзага келган вазият Укриаинани тинчлик ҳақида сўрашга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Россия президентнинг матбуот анжуманида маълум бўлди.

"Мен кеча Курск вилоятида бўлдим, у ерда вазият тўлиқ Россия назорати остида. Вилоятга бостириб кирган украин қўшинлари деярли қуршаб олинган. Бир икки кун ичида улар тўлиқ қуршовда қолади. Кейин улар ёки асирга тушиши мумкин, ёки қурбон бўлади", - деди Путин.

Бундай вазиятда Украина учун 30 кунлик “танаффус” жуда қўл келган бўларди. Аслида биз ҳам бунга қарши эмасмиз, лекин ўз ўзидан саволлар пайдо бўлади:
Курск вилоятида қуршовда қолганлар нима бўлади? Биз уларни шунчаки қўйиб юборишимиз керакми? Тинч аҳолига нисбатан қилинган шунча жиноятлардан сўнг? Ёки уларнинг қўмондонлиги қуролларни топшириб асирга тушишни буюрадими?
2000 км узунликдаги тўқнашув чизиғида вазият қандай ривожланади? Биз у ерда деярли ҳамма жойда ҳужумга ўтмоқдамиз, муваффақиятли манёврлар амалга оширмоқдамиз.
Хўш, бу 30 кундан Украина қандай фойдаланилади? Мажбурий сафарбарликни давом эттириш, у ерга қурол етказиб бериш учунми, янги аскарларни тайёрлаш учунми?
Ёки буларнинг ҳеч бири амалга оширилмайдими? Ундай ҳолда яна бир савол пайдо бўлади – буни ким ва қандай назорат қилади? Бу ишлар амалга оширилмаслигини ким бизга кафолатлай олади?
Бу саволларнинг барчаси соғлом фикрлайдиган ҳар бир киши учун тушунарли деб ўйлайман, деди Россия президенти.
Янгиликлар лентаси
0