Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Сербия ЕОИИдан кунгабоқар ёғи импортига чекловларни олиб ташлади

© Sputnik / Георгий Зимарев / Медиабанкка ўтишМасло
Масло - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК: чекловларнинг бекор қилиниши конструктив ҳамкорликни акс эттиради ва томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий ривожланишини таъкидлайди.
TOШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Сербия Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)дан кунгабоқар ёғи импортига қўйилган чекловларни олиб ташлади, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
“Сербия Евроосиё иқтисодий комиссиясини Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан кунгабоқар ёғи ва таркибида ёғ моддаси бўлган маҳсулотлар импортига қўйилган миқдорий чекловлар бекор қилингани ҳақида хабардор қилди”, — дейилади хабарда.
ЕИК мурожаатига жавобан чекловларни олиб ташлашда ЕОИИ билан муносабатларни ривожлантириш учун масъул бўлган Сербия ҳукумати вазири Ненад Попович ташаббус кўрсатди.

“Бу масала Иттифоқ ва Сербия ўртасидаги Эркин савдо битимини амалга ошириш бўйича иш доирасида ўтган йилнинг апрель ойидан бери комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда. Хусусан, сентябрь ойида Ненад Попович билан учрашувим чоғида мавзу кўтарилган эди”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.

Унинг фикрича, чекловлар олиб ташланиши конструктив ҳамкорликни акс эттиради ва томонлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ижобий ривожланишини таъкидлайди.
Комиссия 2024 йил март ойида чеклов чоралари киритилгандан сўнг 2024 йилнинг 10 ойи давомида ЕОИИдан Сербияга кунгабоқар ёғи ва маргарин экспорти 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайганини таъкидлади. Бундан ташқари, 2023 йилда бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан қарийб беш бараварга ошганини кўрсатди.
Бизнесмен в офисе работает за компьютером. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда ҳужжатлар учун электрон имзо жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0