Ўзбекистонда серияли облигацияларни чиқариш механизми жорий этилди

© РИА Новости / Владимир ПесняГрафик на мониторе компьютера
График на мониторе компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2025
Oбуна бўлиш
Айтилишича, ушбу ўзгаришлар эмитентларга молиявий ресурсларни жалб қилиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва тезлаштиради.
TOШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистонда серияли облигацияларни чиқариш механизми (облигациялар дастури асосида) жорий этилди, дея хабар берди Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) матбуот хизмати.
Адлия вазирлиги томонидан агентлик директорининг “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишни давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.
“Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий капитал бозорини ривожлантириш, эмитент ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган. Асосий янгиликлардан бири облигациялар дастури доирасида серияли облигацияларни чиқариш механизмининг жорий этилганидир”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ушбу ўзгаришлар эмитентларга молиявий ресурсларни жалб қилиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради ва тезлаштиради.
Серияли облигациялар битта рўйхатдан ўтган дастур доирасида бир нечта облигацияларни чиқариш имконини беради.
Янги механизмнинг асосий афзалликлари:
Молиялаштиришни жалб қилишда мослашувчанлик – эмитентлар бозор шароитлари ва капитал эҳтиёжларига қараб облигацияларни босқичма-босқич чиқаришлари мумкин бўлади;
Харажатларни оптималлаштириш – турли серияли облигациялар турли муддатларга ва фоиз ставкаларига эга бўлиши мумкин, бу эса қарз олиш харажатларини камайтиришга ёрдам беради;
Инвесторлар доирасини кенгайтириш – облигацияларнинг турли параметрлари уларни инвесторларнинг кенг доираси учун жозибадор қилади;
Қайта молиялаштириш имконияти – эмитентлар илгари жойлаштирилган мажбуриятларни тўлаш учун облигацияларнинг янги сериясини чиқаришлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, янги қоидалар ипотекани қайта молиялаш ташкилотлари томонидан корпоратив облигацияларини ўз капиталидан ортиқ миқдорда чиқариш имкониятини яратади, шунингдек, қимматли қоғозларни таъминлаш турлари рўйхатини кенгайтиради.
Серияли облигациялар механизми капитал бозори ривожланган мамлакатларда, жумладан Малайзия, Покистон, Россия ва Қозоғистонда муваффақиятли қўлланилмоқда.
“Ушбу воситанинг Ўзбекистонда жорий этилиши миллий бозор рақобатбардошлигини оширади, эмитентларга янада самарали молиялаштириш усулларидан фойдаланиш имкониятини беради ва инвесторлар учун янги имкониятлар яратади. Қабул қилинган ўзгартиришлар мамлакатимиз молия секторини модернизация қилиш ва унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир”, — дея қайд этилган хабарда.
Қолаверса, инновациялар капитал бозорини ривожлантириш ва Ўзбекистон иқтисодиётига янги сармояларни жалб этишга ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Мужчина проверяет финансовую информацию на экране смартфона. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2025
Ўзбекистон фонд бозорига сармоя киритишни соддалаштирмоқда
Янгиликлар лентаси
0