https://sputniknews.uz/20250312/ozbekiston-moskva-intertkan-vesna-korgazma-48358486.html
Ўзбекистон Москвадаги тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этмоқда — фото
Ўзбекистон Москвадаги тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этмоқда — фото
Sputnik Ўзбекистон
Москвада “Интерткань весна 2025” халқаро тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. 12.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-12T19:05+0500
2025-03-12T19:05+0500
2025-03-12T19:05+0500
жамият
ўзбекистон
россия
москва
кўргазма
савдо-саноат палатаси
тадбиркор
тўқимачилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0c/48357589_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5b9aa2ae1882a0d968dfd251c98bfadf.jpg
TOШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Москвада бўлиб ўтаётган “Интерткань весна 2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати. Москвада “Интерткань весна 2025” халқаро тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлади. Айтилишича, мазкур тадбир ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун ўз маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш, янги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш ва минтақавий бозор ривожланишининг янги тенденциялари билан танишиш учун самарали платформа вазифасини ўтайди. Кўргазмада 800 тадан ортиқ маҳаллий ва хорижий етакчи компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Булар Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан матолар, тўқимачилик материаллари, трикотаж матолар, бутловчи буюмлар, аксессуарлар, маиший ва техник тўқимачилик ҳамда тўқилмаган материаллар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардир. Ҳар йили кўргазмага 30 мингдан ортиқ соҳа мутахассислари, жумладан, тикувчилик корхоналари, ательелар, савдо тармоқлари, меҳмонхоналар, ресторанлар ва дизайнерлар ташриф буюришади. Ташкилотчиларга кўра, кўргазма майдонларида эксперт сессиялари, маърузалар, маҳорат дарслари ва муҳокамалар ўтказилади. Унда иштирокчилар енгил саноатдаги асосий тенденциялар, энг янги технологиялар ва бизнесни ривожлантириш стратегиялари билан танишишлари мумкин. Кўргазманинг тантанали очилиш маросимидан сўнг маркетинг, ишлаб чиқариш, дизайн ва чакана савдони қамраб олувчи тадбирлар бўлиб ўтди. Кўргазма 14 мартга қадар давом этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0c/48357589_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_7b7a34a69d28cdecbdd7bb620a49e97d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, москва, кўргазма, савдо-саноат палатаси, тадбиркор, тўқимачилик
жамият, ўзбекистон, россия, москва, кўргазма, савдо-саноат палатаси, тадбиркор, тўқимачилик
Ўзбекистон Москвадаги тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этмоқда — фото
Москвада “Интерткань весна 2025” халқаро тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлади.
TOШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Москвада бўлиб ўтаётган “Интерткань весна 2025” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда, дея хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Москвада “Интерткань весна 2025” халқаро тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси ўз ишини бошлади.
“Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида 21 та корхона вакиллари кўргазманинг марказий павильонларидан бирида 176 кв.м майдонда жойлаштирилган “Made in Uzbekistan” миллий стенди билан қатнашмоқда”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, мазкур тадбир ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун ўз маҳсулотларини халқаро бозорга чиқариш, янги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш ва минтақавий бозор ривожланишининг янги тенденциялари билан танишиш учун самарали платформа вазифасини ўтайди.
Кўргазмада 800 тадан ортиқ маҳаллий ва хорижий етакчи компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Булар Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан матолар, тўқимачилик материаллари, трикотаж матолар, бутловчи буюмлар, аксессуарлар, маиший ва техник тўқимачилик ҳамда тўқилмаган материаллар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилардир.
Ҳар йили кўргазмага 30 мингдан ортиқ соҳа мутахассислари, жумладан, тикувчилик корхоналари, ательелар, савдо тармоқлари, меҳмонхоналар, ресторанлар ва дизайнерлар ташриф буюришади.
Ташкилотчиларга кўра, кўргазма майдонларида эксперт сессиялари, маърузалар, маҳорат дарслари ва муҳокамалар ўтказилади. Унда иштирокчилар енгил саноатдаги асосий тенденциялар, энг янги технологиялар ва бизнесни ривожлантириш стратегиялари билан танишишлари мумкин.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимидан сўнг маркетинг, ишлаб чиқариш, дизайн ва чакана савдони қамраб олувчи тадбирлар бўлиб ўтди.
Кўргазма 14 мартга қадар давом этади.