Шавкат Мирзиёев Францияга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев провел встречу с представителями молодежи.
Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с представителями молодежи.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2025
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Парижда олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
“Савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор эътибор қаратилади. Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашиб, ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни жорий йилнинг кузида Самарқандда ўтказишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилади.
Янгиликлар лентаси
0