Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия қўшинлари Суджа саноат зонасини озод қилди — тафсилотлар

© РИА Новости / Фото Добровольческого корпуса / Медиабанкка ўтишВС РФ освободили промышленную зону в Суджи
ВС РФ освободили промышленную зону в Суджи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2025
Oбуна бўлиш
“Оқим” номли яширин операция 8 мартдан бир неча кун олдин бошланган.
TOШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларига ортдан зарба беришни газ қувури орқали амалга оширишни ўз ичига олган операция натижасида Курск вилоятидаги Суджа саноат зонасини озод қилди, дея хабар берди RT.
“Оқим” номли яширин операция 8 мартдан бир неча кун олдин бошланган. Унинг мақсади — айни пайтда фойдаланилмаётган газ қувури орқали душманнинг орқасига сездирмай ўтиб олиш ва асосий кучлар ҳужумини қўллаб-қувватлаш эди.
Аслида бу газ қувури орқали олдин Россиядан Украинага газ жўнатилган, лекин Киев 2025 йил 1 январда газ олишни тўхтатганидан сўнг қувур фойдаланилмаётган эди. Аскарлар операцияга 3 ҳафта давомида тайёргарлик кўришди: улар қувурни газ қолдиқларидан тозалашди ва унинг ичини кислород билан тўлдиришди, шунингдек, қувурдан чиқиш жойларини жиҳозлашди.
Операцияда 11-гвардия ҳаво-десант кучларининг ҳужум бригадаси, 72-мотоўқчилар дивизияси, "Ахмат" махсус бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ва “Ветеранлар” ҳужум бригадаси кўнгиллилари иштирок этди.
Аскарлар бир неча кун давомида қувур ичидан 15 км масофани босиб ўтиб, Украина кучларининг орқа қисмида пайдо бўлишди.
Бир вақтда икки томондан уюштирилган ҳужум натижасида Курск вилоятидаги “Суджа” саноат зонаси ва саккизта аҳоли пункти озод қилинди. Душман йўқотишларга дучор бўлиб, Заолешенка йўналиши бўйича "Суджа" халқаро автомобиль назорат пунктигача тартибсиз равишда чекинди. Операциядан сўнг диверсион бригада шифокор кўригидан ўтди ва вилоят губернатори билан учрашди.
“Оқим” операцияси махсус операция тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади", - деди Курск губернатори Александр Хинштейн аскарлар билан учрашувда.
Боевая работа артиллерии группировки войск Запад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кремль Курск вилоятида Россия ҳарбийларининг муваффақиятига шубҳа қилмайди
Янгиликлар лентаси
0