https://sputniknews.uz/20250310/eik-bmt-statistika-komissiyasi-48320008.html
ЕИК БМТ Статистика комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
ЕИК БМТ Статистика комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири янада конструктив ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади. 10.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-10T14:30+0500
2025-03-10T14:30+0500
2025-03-10T14:30+0500
ўзбекистон ва еоии
жамият
еоии
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0a/48317808_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_ac5d88e8c9f1b67a0edad1519c967c55.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Статистика комиссиясининг 56-сессиясида кузатувчи сифатида иштирок этди. Бу мақом тўғрисидаги қарор 4 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинди. Унда ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров иштирок этди.ЕИК вазири янада конструктив ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, комиссия БМТ Статистика комиссияси ишларида фаол иштирок этиш, глобал статистик тизимни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида.Статистика комиссияси сессияси доирасида Алишеров Швейцариянинг Федерал статистика бошқармаси бош директори Жорж-Симон Улрих билан музокаралар ўтказди. Томонлар статистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилишди.БМТнинг Статистика комиссияси 1947 йилда ташкил этилган ва глобал статистик тизимнинг энг олий органидир. У БМТга аъзо мамлакатларнинг статистика органлари раҳбарларини бирлаштиради ва статистик стандартларни белгилаш, халқаро даражада келишилган концепциялар ва усулларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни миллий ва халқаро даражада жорий этиш учун масъулдир.
https://sputniknews.uz/20250308/minsk-evroosiyo-iqtisodiy-forumi-48310025.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0a/48317808_127:0:1087:720_1920x0_80_0_0_b4f406b74f111992f008ff35ab632200.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, еоии, бмт
ЕИК БМТ Статистика комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири янада конструктив ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Статистика комиссиясининг 56-сессиясида кузатувчи сифатида иштирок этди. Бу мақом тўғрисидаги қарор 4 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинди. Унда ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров иштирок этди.
ЕИК вазири янада конструктив ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади.
“Комиссия БМТнинг Статистика комиссияси билан ҳамкорликни кенгайтириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига (БМР) эришиш кўрсаткичлари бўйича мутахассислар гуруҳлари доирасида ишлашга қизиқиш билдиради”, - деди Алишеров.
Унинг сўзларига кўра, комиссия БМТ Статистика комиссияси ишларида фаол иштирок этиш, глобал статистик тизимни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида.
Статистика комиссияси сессияси доирасида Алишеров Швейцариянинг Федерал статистика бошқармаси бош директори Жорж-Симон Улрих билан музокаралар ўтказди. Томонлар статистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилишди.
БМТнинг Статистика комиссияси 1947 йилда ташкил этилган ва глобал статистик тизимнинг энг олий органидир. У БМТга аъзо мамлакатларнинг статистика органлари раҳбарларини бирлаштиради ва статистик стандартларни белгилаш, халқаро даражада келишилган концепциялар ва усулларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни миллий ва халқаро даражада жорий этиш учун масъулдир.