https://sputniknews.uz/20250309/malayziya-kompaniya-yangi-toshkent-quyosh-panel-48312686.html
Малайзиядаги компания Янги Тошкентда қурилаётган биноларга қуёш панеллари ўрнатмоқчи
Малайзиядаги компания Янги Тошкентда қурилаётган биноларга қуёш панеллари ўрнатмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Sunview Group" компанияси бош директори Онг Ханг Пинг билан учрашди.
2025-03-09T12:15+0500
2025-03-09T12:15+0500
2025-03-09T12:15+0500
иқтисод
ўзбекистон
малайзия
қуёш электрстанцияси
янги тошкент
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/05/35693812_0:23:1280:743_1920x0_80_0_0_ff83251c9fb69b3905dd6e3fe5ac6750.jpg
ТОШКЕНТ, 9 март — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳаларига инвестиция киритади, дея хабар берди "Дунё" АА.Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Sunview Group" компанияси бош директори Онг Ханг Пинг билан учрашди. Компания директори Фарғона вилоятида қуввати 200 мВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш лойиҳасини жорий йил якунига қадар ишга туширишга тайёрлигини маълум қилди.Компания қуйидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди:Маълумот учун, "Sunview Group" компанияси 2013 йилда ташкил этилган. Компания қайта тикланувчи энергетика соҳасида қурилиш бўйича лойиҳалаш, қурилиш, ишга тушириш ва техник таъминот ечимларини таклиф этади. Компания фаолияти давомида Малайзияда жами қуввати 500 МВт дан ортиқ қуёш фотоэлектрик станцияларини ишга туширган.
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/05/35693812_130:0:1150:765_1920x0_80_0_0_ef23fa6a7d86854f57960834fabc2fd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон элчиси каромиддин гадоев малайзиянинг "sunview group" компанияси бош директори онг ханг пинг фарғона вилояти қуёш электр станцияси
ўзбекистон элчиси каромиддин гадоев малайзиянинг "sunview group" компанияси бош директори онг ханг пинг фарғона вилояти қуёш электр станцияси
Малайзиядаги компания Янги Тошкентда қурилаётган биноларга қуёш панеллари ўрнатмоқчи
Компания Ўзбекистондаги қайта тикланувчи электр станцияларини қуриш лойиҳаларига қўшилмоқчи.
ТОШКЕНТ, 9 март — Sputnik. Малайзия компанияси Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳаларига инвестиция киритади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Sunview Group" компанияси бош директори Онг Ханг Пинг билан учрашди. Компания директори Фарғона вилоятида қуввати 200 мВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш лойиҳасини жорий йил якунига қадар ишга туширишга тайёрлигини маълум қилди.
“Андижон вилоятида қуввати 400 мВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш учун муносиб ер майдонларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳалар бўйича ишларни бошлаш учун компаниянинг икки нафар мутахассиси Ўзбекистонда узоқ муддатли хизмат сафарида бўлиб турибди”, — дейилади хабарда.
Компания қуйидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди:
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилаётган йирик биноларнинг том қисмларига ўрта қувватли қуёш панелларни ўрнатиш;
Қашқадарё вилоятида сув насос станцияларини қайта тикланувчи электр манбалари билан таъминлаш.
Маълумот учун, "Sunview Group" компанияси 2013 йилда ташкил этилган. Компания қайта тикланувчи энергетика соҳасида қурилиш бўйича лойиҳалаш, қурилиш, ишга тушириш ва техник таъминот ечимларини таклиф этади. Компания фаолияти давомида Малайзияда жами қуввати 500 МВт дан ортиқ қуёш фотоэлектрик станцияларини ишга туширган.