Уч йил ичида 2,3 мингта эскирган лифтлар янгиланади — вазирлик

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишЛифт
Лифт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2025
Oбуна бўлиш
Янги лифтлар фақат реестрга киритилганидан кейин фойдаланишга топширилади.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Келгуси уч йилда кўп хонадонли уйлардаги эскирган лифтлар янгиланади ва уларга хизмат кўрсатувчи замонавий тизим жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

“Кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини 2025-2028 йилларда янгилаш ва таъмирлаш дастури тасдиқланди. Маънан эскирган ва фойдаланишга яроқсиз бўлган 2 383 та лифт ускуналари янгиланади ва таъмирланади”, - деди Усмонов.

Шунингдек, бундан буён янги қурилаётган кўп квартирали уйлардаги лифтлар Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси негизидаги электрон реестрга киритилгандан кейингина фойдаланишга қабул қилинади.
Диспетчерлик хизматини бошқариш, лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этадиган “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси жорий йил 1 майидан тўлиқ жорий қилинади.
Ушбу платформа ишга туширилгач, барча кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини реал вақт режимда кузатиб бориш имкони яратилади. У орқали аҳоли томонидан фойдаланувда бўлган лифтларнинг қачон ўрнатилганлиги, қайси ташкилот томонидан техник хизмат кўрсатилиши, техник кўрикдан ўтганлигига оид маълумотлар кузатиб бориш мумкин бўлади.
1 000 000 марта босилади: Ўзбекистонда лифтлар қаерда ва қандай синовдан ўтказилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2024
"Миллион" марта босилади: Ўзбекистонда лифтлар қаерда ва қандай синовдан ўтказилади?
Янгиликлар лентаси
0