Ўзбекистоннинг энг сўлим дам олиш масканлари

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонинг табиат қўйнидаги энг сўлим дам олиш масканлари қаерда жойлашганини биласизми?
Ўзбекистонда йилнинг тўрт фаслида ҳам мароқли ҳордиқ чиқариш учун гўзал ва экологик тоза ҳудудлар талайгина бўлиб, бундай масканлар мамлакатнинг турли вилоятларида жойлашган.
Табиати ва иқлимига кўра, мамлакатдаги энг машҳур сайёҳлик жойлари асосан уч тоифага бўлинади. Булар тоғли ҳудудлар ва чанғи курортлари, денгиз, кўл, сув ҳавзалари ҳамда манзарали масканлардир.
Тоғли ҳудудлар тоифасига кирувчи Белдерсой, Чимён ва Амирсой каби масканлар қиш фасли келганда чанғи спортини яхши кўрувчилар учун севимли маскандир.
Чорвоқ, Нефрит кўллари ва Айдаркўл каби сув ҳавзалари ёзги дам олиш учун ажойиб танлов десак адашмаган бўламиз. Бу ерларда балиқ овлаш билан биргаликда гўзал атмосферадан завқланиб, дам олиш ҳам мумкин.
Янгиликлар лентаси
0