https://sputniknews.uz/20250306/buxoro-kollej-rossiya-talim-hamjamiyat-48275037.html
Бухородаги коллеж "Газпром нефть" Коллежлар лигаси аъзоси бўлди
Бухородаги коллеж "Газпром нефть" Коллежлар лигаси аъзоси бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон “Газпром нефт” кўмагида саноат учун кадрлар тайёрлайди. 06.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-06T19:04+0500
2025-03-06T19:04+0500
2025-03-06T19:04+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
коллеж
нефть
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40581445_0:229:2829:1820_1920x0_80_0_0_7c257b215b0bcc29d54a69623047f46d.jpg
TOШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Бухоро нефт ва газ саноати коллежи Россия таълим ҳамжамияти Коллежлар лигасининг биринчи хорижий аъзоси бўлди. Бу ҳақда “Газпром нефть” корпоратив университети хабар берди. Қайд этилишича, “Газпром нефт” МДҲ мамлакатларидаги коллежлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ўзбекистондан Бухоро нефт ва газ саноати коллежи “Газпром нефть” таълим экотизимига “Коллежлар лигаси” кўнгилли кадрлар тайёрлашга йигирманчи иштирокчи сифатида қўшилди. 1974 йилда ташкил этилган мазкур коллеж Ўзбекистондаги етакчи таълим масканларидан бири бўлиб, ҳар йили 20 мингдан ортиқ мутахассисни битиради. У компаниянинг “Коллежлар лигаси”даги биринчи хориждаги таълим муассасасига айланди. Коллеж лигаси иштирокчиларининг таълим дастурлари 20 та нефть ва газ мутахассислиги бўйича 3 мингдан ортиқ талабаларни бирлаштиради. Уларнинг битирувчилари "Газпром нефть" корхоналари ва унинг ҳамкорларига ишга киришда устувор аҳамиятга эга, ўқитувчилар эса компаниянинг корпоратив университетида мунтазам равишда ўз малакаларини ошириш имкониятига эга. Қайд этилишича, таълим муассасалари ва йирик компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш талабаларга янги технологиялар соҳасида қимматли кўникмаларга эга бўлиш имкониятини беради. "Газпром нефть" нефть конларига хизмат кўрсатиш компаниялари раҳбари Михаил Черевконинг сўзларига кўра, ёш мутахассислар дастлабки кунларданоқ юқори самарадорликни намоён этмоқда. "Газпром нефть" нефть ишлаб чиқариш корхоналари кадрлар бўлими бошлиғи Анна Королёванинг таъкидлашича, битирувчилар кафолатланган бандлик ва қулай меҳнат шароитларига эга бўлмоқда. Унинг қўшимча қилишича, коллеж ўқитувчилари нефть-газ соҳасида ўз малакаларини ошириб, касблар бўйича таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқишади, олдиндан тайёрланган ва мослаштирилган талабалар “Газпром нефть” периметрига киришади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/01/40581445_50:0:2781:2048_1920x0_80_0_0_1b441c7d6415ced6535df2726c980053.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, коллеж, нефть
иқтисод, ўзбекистон, россия, коллеж, нефть
Бухородаги коллеж "Газпром нефть" Коллежлар лигаси аъзоси бўлди
Россия ва Ўзбекистон “Газпром нефт” кўмагида саноат учун кадрлар тайёрлайди.
TOШКЕНТ, 6 март — Sputnik. Бухоро нефт ва газ саноати коллежи Россия таълим ҳамжамияти Коллежлар лигасининг биринчи хорижий аъзоси бўлди. Бу ҳақда “Газпром нефть” корпоратив университети
хабар берди. Қайд этилишича, “Газпром нефт” МДҲ мамлакатларидаги коллежлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ўзбекистондан Бухоро нефт ва газ саноати коллежи “Газпром нефть” таълим экотизимига “Коллежлар лигаси” кўнгилли кадрлар тайёрлашга йигирманчи иштирокчи сифатида қўшилди.
1974 йилда ташкил этилган мазкур коллеж Ўзбекистондаги етакчи таълим масканларидан бири бўлиб, ҳар йили 20 мингдан ортиқ мутахассисни битиради. У компаниянинг “Коллежлар лигаси”даги биринчи хориждаги таълим муассасасига айланди.
Коллеж лигаси иштирокчиларининг таълим дастурлари 20 та нефть ва газ мутахассислиги бўйича 3 мингдан ортиқ талабаларни бирлаштиради. Уларнинг битирувчилари "Газпром нефть" корхоналари ва унинг ҳамкорларига ишга киришда устувор аҳамиятга эга, ўқитувчилар эса компаниянинг корпоратив университетида мунтазам равишда ўз малакаларини ошириш имкониятига эга.
“Коллежлар лигаси Россиядаги етакчи иш берувчи ва соҳа етакчиларидан бири “Газпром нефть”, корхоналар ва технология марказлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларига таълим стандартларини яхшилашга ёрдам беради. Экотизимимиздаги илк хорижий коллеж нефть ва газ саноати учун кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Ҳамкорлик таълим дастурлари даражасини ошириш ва россиялик ва ўзбек мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш имконини беради”, — деди компаниянинг корпоратив университети ректори Илья Дементьев.
Қайд этилишича, таълим муассасалари ва йирик компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш талабаларга янги технологиялар соҳасида қимматли кўникмаларга эга бўлиш имкониятини беради.
“Бухоро коллежи ўрта даражадаги яхши мутахассисларни тайёрлайди, битирувчиларимиз аллақачон "Газпром нефт"бўлинмаларида ишламоқда. Ишончим комилки, компания ва унинг ҳамкорлари билан коллеж лигаси экотизимидаги кейинги алоқалар ҳамкорликнинг барча иштирокчилари учун ажойиб натижалар беради”, — дея қайд этди Бухоро нефт ва газ саноати коллежи директори Сафар Усмонов.
"Газпром нефть" нефть конларига хизмат кўрсатиш компаниялари раҳбари Михаил Черевконинг сўзларига кўра, ёш мутахассислар дастлабки кунларданоқ юқори самарадорликни намоён этмоқда.
“Биз корпоратив дастурларимиз ва стандартларимизни ўқув жараёнига киритамиз, талабаларга жорий технологиялар ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берамиз. Натижада ёш мутахассислар замонавий саноат технологиялари учун зарур бўлган компетенцияларга эга бўлиб, дастлабки кунларданоқ юқори самарадорликни намоён этмоқда. Бу эса, кадрлар салоҳиятини ошириш эвазига “Газпром нефт”нинг нефть-сервис корхоналари ва умуман саноат муаммоларини ҳал қилади”, — деди Михаил Черевко.
"Газпром нефть" нефть ишлаб чиқариш корхоналари кадрлар бўлими бошлиғи Анна Королёванинг таъкидлашича, битирувчилар кафолатланган бандлик ва қулай меҳнат шароитларига эга бўлмоқда.
“Ҳам йирик компаниялар, ҳам кичик тадбиркорлар ишчи касбларини ривожлантиришга эътибор қаратмоқдалар. "Кадрлар" федерал лойиҳаси ўрта махсус таълимни оммалаштиришга катта ҳисса қўшди ва бизнинг компаниямиз бу жараёнда фаол иштирок этмоқда. Биз ёшларнинг ишчи мутахассисликларига бўлган қизиқишини қайтаришга ва уларни жозибадор қилишга интиламиз. Тадбиркорлик субъектлари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик бўлган “Коллежлар лигаси” дастури ушбу тараққиётга ҳисса қўшаётган ташаббуслардан бири бўлиб, унинг доирасида битирувчилар кафолатланган бандлик ва қулай меҳнат шароитларига эга бўлмоқда”, — деди Анна Королёва.
Унинг қўшимча қилишича, коллеж ўқитувчилари нефть-газ соҳасида ўз малакаларини ошириб, касблар бўйича таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқишади, олдиндан тайёрланган ва мослаштирилган талабалар “Газпром нефть” периметрига киришади.