https://sputniknews.uz/20250304/temu-platforma-cheklash-48242441.html
“Temu” электрон савдо платформаси фаолияти чекланади — Солиқ қўмитаси
“Temu” электрон савдо платформаси фаолияти чекланади — Солиқ қўмитаси
Sputnik Ўзбекистон
“Temu” электрон савдо платформаси фаолияти чекланади — Солиқ қўмитаси
2025-03-04T18:17+0500
2025-03-04T18:17+0500
2025-03-04T18:17+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
савдо
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/16/47647761_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f6cd2dc160ff251380841bd90ce47557.jpg
TOШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Ўзбекистонда Хитойнинг “Temu” электрон савдо платформаси фаолияти чекланади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ҳамда Солиқ қўмитасининг “Temu” электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш тўғрисидаги ахбороти эълон қилинди. Қайд этилишича, Хитойнинг савдо платформаси Ўзбекистоннинг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаган. Ўзбекистонда электрон тижоратнинг янги қоидалари: нималар ўзгаради?Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, фуқаролардан бугундан бошлаб платформада буюртма бермасликлари сўралган. Бунда, агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади. Электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИЛМА томонидан ўтказилган матубот анжуманида Хитойнинг "Temu" маркетплейси Ўзбекистонда блокланиши мумкинлиги маълум қилинган эди. Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон қонуний бизнесда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек, бозорга расман киришига ёрдам беришга тайёр. Бироқ "Temu" томонидан бундай сўров бўлмаган.
https://sputniknews.uz/20250227/xitoy-temu-onlayn-dokon-ozbekiston-48154082.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/16/47647761_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_c6cc7e2a94c4f92b5d9136a762bfd605.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“temu” электрон савдо платформаси солиқ қўмитаси чеклаш
“temu” электрон савдо платформаси солиқ қўмитаси чеклаш
“Temu” электрон савдо платформаси фаолияти чекланади — Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси фуқароларни бугундан платформада буюртма бермасликка чақирди.
TOШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Ўзбекистонда Хитойнинг “Temu” электрон савдо платформаси фаолияти чекланади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ҳамда Солиқ қўмитасининг “Temu” электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш тўғрисидаги ахбороти эълон қилинди.
Қайд этилишича, Хитойнинг савдо платформаси Ўзбекистоннинг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаган.
“Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, “Temu” платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади”, — дейилади хабарда.
Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, фуқаролардан бугундан бошлаб платформада буюртма бермасликлари сўралган. Бунда, агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади.
Электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИЛМА томонидан ўтказилган матубот анжуманида Хитойнинг "Temu" маркетплейси Ўзбекистонда блокланиши мумкинлиги маълум
қилинган эди. Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон қонуний бизнесда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек, бозорга расман киришига ёрдам беришга тайёр. Бироқ "Temu" томонидан бундай сўров бўлмаган.