Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз мажлисларида сурдо таржимондан фойдаланишни бошлади

© Законодательная палата Олий Мажлиса республики УзбекистанЗапрещается приватизация "ботанических садов" и их земель
Запрещается приватизация ботанических садов и их земель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2025
Oбуна бўлиш
Матбуот хизмати: эшитиш имконияти чекланганлар ҳам, мамлакатда юз бераётган муҳим жараёнлардан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.
ТОШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисда сурдо таржимондан фойдаланиш бошланди, дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Маълумки, Қонунчилик палатасининг ялпи мажлислари тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Қайд этилишича, эндиликда мажлисда сурдо таржимондан фойдаланиш бошланди.
© Законодательная палата Олий Мажлиса Республики УзбекистанЗаседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2025
Заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Мазкур ташаббус эшитиш имконияти чекланган фуқаролар учун катта имконият яратади. Шунингдек, жамиятнинг барча қатламлари учун тенг ҳуқуқ ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

“Ҳар бир инсон, жумладан, эшитиш имконияти чекланганлар ҳам, мамлакатда юз бераётган муҳим жараёнлардан хабардор бўлиш ҳуқуқига эга”, — дейилган хабарда.

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган ялпи мажлис кун тартибига 5 та қонун лойиҳаси киритилган.
"Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида;
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини рақамлаштириш ҳамда ижро иши юритиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида;
"Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида;
"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси тўғрисида;
"Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳақида.
Сурдо таржима — бу эшитиш қобилияти заиф одамлар учун нутқни имо-ишора тилига таржима қилиш жараёнидир. Таржиманинг бу тури эшитиш имконияти чекланган кишиларга ҳамма билан тенг равишда ахборот олиш имконини беради.
Деловое сотрудничество. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2025
Энди қонун лойиҳаларига таклиф берган фуқаро муҳокамаларда шахсан иштирок этиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0