https://sputniknews.uz/20250304/hindiston-ozbekiston-qozogiston-konteyner-poezdi-48231199.html
Ҳиндистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди
Ҳиндистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Таркибида 12 та йигирма футлик контейнер бўлган поезд 1 585 км денгиз орқали ва 4 300 км темир йўл орқали босиб ўтади. 04.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-04T11:01+0500
2025-03-04T11:01+0500
2025-03-04T11:01+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
ҳиндистон
поезд қатнови
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/05/45047719_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_63ca319d5bad8faee2c1ae4dbd70c8ab.jpg
TOШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Ҳиндистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди, дея хабар берди "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ матбуот хизмати. Таркибида 12 та йигирма футлик контейнер бўлган поезд Ҳиндистоннинг Мундра портидан Қозоғистоннинг Сороковая станциясига Ҳиндистон-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон йўналишида ҳаракатланиб, 1 585 км денгиз орқали ва 4 300 км темир йўл орқали босиб ўтади. Ўтган йилда ушбу йўналиш бўйлаб Ҳиндистондан Ўзбекистонга (Мундра – Сергели) 20 та йигирма футлик контейнер ташувлари муваффақиятли амалга оширилган эди. "Ўзтемирйўлконтейнер" бошқарув раисининг таъкидлашича, компания Ҳиндистон – Марказий Осиё мультимодал йўналишида мунтазам контейнер поездларини йўлга қўйишни режалаштирган. Айтилишича, бу ўз навбатида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда экспортёр ва импортёрлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20250224/ozbekiston-afgonistonda-hayraton-hirot-temir-yoli-loyihasini-amalga-oshiradi-48098601.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/05/45047719_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_c57cfa91147994bb551e8f98763182ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, ҳиндистон, поезд қатнови, темир йўл
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, ҳиндистон, поезд қатнови, темир йўл
Ҳиндистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди
Таркибида 12 та йигирма футлик контейнер бўлган поезд 1 585 км денгиз орқали ва 4 300 км темир йўл орқали босиб ўтади.
TOШКЕНТ, 4 март — Sputnik. Ҳиндистондан Ўзбекистон орқали Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди, дея хабар берди "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ
матбуот хизмати. “Транспорт йўлакларини кенгайтириш ва халқаро юк ташишларни ривожлантириш доирасида "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ, "ТУЛМ" ОАЖ ва "Кедентранссервис" АЖ ҳамкорлигида Ҳиндистондан Қозоғистонга биринчи контейнер поезди йўлга қўйилди”, — дейилади хабарда.
Таркибида 12 та йигирма футлик контейнер бўлган поезд Ҳиндистоннинг Мундра портидан Қозоғистоннинг Сороковая станциясига Ҳиндистон-Эрон-Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон йўналишида ҳаракатланиб, 1 585 км денгиз орқали ва 4 300 км темир йўл орқали босиб ўтади.
Ўтган йилда ушбу йўналиш бўйлаб Ҳиндистондан Ўзбекистонга (Мундра – Сергели) 20 та йигирма футлик контейнер ташувлари муваффақиятли амалга оширилган эди.
"Ўзтемирйўлконтейнер" бошқарув раисининг таъкидлашича, компания Ҳиндистон – Марказий Осиё мультимодал йўналишида мунтазам контейнер поездларини йўлга қўйишни режалаштирган.
Айтилишича, бу ўз навбатида савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда экспортёр ва импортёрлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.