https://sputniknews.uz/20250304/eoii-rossiya-aeroport-48229672.html
ЕОИИ фуқаролари учун Россия аэропортларида алоҳида ўтиш йўлакларини очиш таклиф этилди
ЕОИИ фуқаролари учун Россия аэропортларида алоҳида ўтиш йўлакларини очиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Кубаничбек Боконтаев ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун Россия аэропортлари, миграция марказлари ва идораларида алоҳида йўлаклар очишни таклиф қилди
2025-03-04T15:11+0500
2025-03-04T15:11+0500
2025-03-04T15:11+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
россия
қирғизистон
элчи
аэропорт
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16122987_0:148:3072:1876_1920x0_80_0_0_664d48b34b2475be7ab6a333711f03db.jpg
TOШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Кубаничбек Боконтаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари фуқаролари учун Россия аэропортлари, миграция марказлари ва идораларида алоҳида йўлаклар очишни таклиф қилди, деб ёзмоқда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, Россия Давлат думасининг МДҲ, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Кубаничбек Боконтаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда элчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритишда ЕОИИ ишчилари учун берилган имтиёзларни сақлаб қолишга чақирди. Шунингдек, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда интеграция бирлашмасининг мақсадларига эришишга хизмат қиладиган ЕОИИ мамлакатлари ишчилари учун назарда тутилган барча имтиёзли шарт-шароитларни сақлаб қолиш ва таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Томонлар Қирғизистон ва Россия ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш учун доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олишган.
https://sputniknews.uz/20250227/migrant-test-48151088.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/04/16122987_517:409:2685:2035_1920x0_80_0_0_b40e7d2f5c7ced8cf4028c12d4095e6d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистоннинг россиядаги элчиси кубаничбек боконтаев еоии россия аэропортлар, миграция марказлари қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги
қирғизистоннинг россиядаги элчиси кубаничбек боконтаев еоии россия аэропортлар, миграция марказлари қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги
ЕОИИ фуқаролари учун Россия аэропортларида алоҳида ўтиш йўлакларини очиш таклиф этилди
Қирғизистон аэропортлар, миграция марказларида ЕОИИ фуқаролари учун коридорлар ва хизмат кўрсатиш ойналарини очишни таклиф қилди.
TOШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Кубаничбек Боконтаев Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари фуқаролари учун Россия аэропортлари, миграция марказлари ва идораларида алоҳида йўлаклар очишни таклиф қилди, деб ёзмоқда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Россия Давлат думасининг МДҲ, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раиси Леонид Калашников Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Кубаничбек Боконтаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда элчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритишда ЕОИИ ишчилари учун берилган имтиёзларни сақлаб қолишга чақирди. Шунингдек, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда интеграция бирлашмасининг мақсадларига эришишга хизмат қиладиган ЕОИИ мамлакатлари ишчилари учун назарда тутилган барча имтиёзли шарт-шароитларни сақлаб қолиш ва таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
“Дипломатик миссия раҳбари Москва ва бутун Россия бўйлаб аэропортлар ва миграция марказлари ва идораларида ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун алоҳида ўтиш жойлари (йўлаклар) ва хизмат кўрсатиш ойналарини очишни таклиф қилди”, — дейилади хабарда.
Томонлар Қирғизистон ва Россия ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш учун доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олишган.