Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ички ишлар вазири бўлди

© Законодательная палата Олий Мажлиса Республики УзбекистанАзиз Ташпулатов
Азиз Ташпулатов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ИИВга раҳбар этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 3 март — Sputnik. Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимига тайинланди, дея маълум қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди”, — деб ёзади Асадов.
Айтилишича, Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.
“Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар”, — дейилади қуйи палата матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бунгача ички ишлар вазири лавозимида ( 2017 йилдан буён) Пўлат Бобожонов ишлаб келаётган эди.
© iibb.uzАзиз Анварович Ташпулатов
Азиз Анварович Ташпулатов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2025
Азиз Анварович Ташпулатов
Маълумот учун, Азиз Тошпўлатов 2017 йилда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, 2019 йилда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, 2020 йилдан буён Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0