Тошкент “Катта дубулға” турнири: тантанали очилиш маросими ўтказилди
14:39 01.03.2025 (янгиланди: 14:41 01.03.2025)
Oбуна бўлиш
“Катта дубулға” турнирининг биринчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар 5 та медалга сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Кеча, 28 февраль куни “Юнусобод спорт мажмуаси”да дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақасининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тадбирда Халқаро дзюдо федерацияси, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, минглаб дзюдо мухлислари ва спорт жамоатчилиги иштирок этишди.
UFC юлдузи Ислом Махачев фахрий меҳмонлардан бири бўлди. Расмийлар маросимда турнир ташкилотчилиги юқори савияда йўлга қўйилганини таъкидлаб, иштирокчиларга омад тилашди.
© Пресс-служба НОК Узбекистана

1/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

2/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

3/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

4/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

5/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

6/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

7/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

8/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

9/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана

10/10
© Пресс-служба НОК Узбекистана
“Катта дубулға” турнирининг биринчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик спортчилар 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Биринчи кунги баҳслардан сўнг Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда кетмоқда.
Кумуш медаль:
-66 кг: Замахшари Бекмуродов.
Бронза медаль:
-60 кг: Камолиддин Бахтиёров;
-60 кг: Анваржон Иброҳимов;
-66 кг: Муҳриддин Тиловов;
-66 кг: Артём Штурбабин.