Велоспорт: Самира Исмоилова Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди
© НОКВ Малайзии завершился чемпионат Азии по велотреку среди молодёжи и взрослых.

© НОК
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
TOШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Велоспортчи Самира Исмоилова Малайзиядаги Осиё чемпионатида Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик спортчилар юқори натижаларни қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
“Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланди. Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқиш баробарида яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ҳам ўрнатди”, — дейилган хабарда.
Исмоилова 3000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтган.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль: катталар — Дмитрий Бочаров, скретч, ёшлар — Самира Исмоилова, омниум, ёшлар — Самира Исмоилова, яккалик таъқиб пойгаси (Осиё ва жаҳон рекорди);
Бронза медаль: ёшлар — Самира Исмоилова, очколар учун гуруҳ пойгаси, ёшлар — Самира Исмоилова ва Надежда Бартенева, жуфтлик медисон, катталар — Асал Ризаева ва Нафосат Козиева, жуфтлик медисон, катталар — Нафосат Козиева, омниум, катталар — Нафосат Козиева, очколар учун гуруҳ пойгаси.