https://sputniknews.uz/20250227/talim-til-ozbek-bitiruvchilar-davlat-imtihon-48155023.html
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган битирувчилар учун ҳам давлат тилидан имтиҳон бўлади
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган битирувчилар учун ҳам давлат тилидан имтиҳон бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
2025-02-27T17:10+0500
2025-02-27T17:10+0500
2025-02-27T18:20+0500
жамият
ўзбекистон
таълим
имтиҳон
ўзбек тили
мактаб
ўқувчилар
ҳилола умарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0d/48379885_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a0b2f94ccfad05f5d7705f9f2e30f4b7.jpg
TOШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси қуйидаги шаклда ўтказилади: 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси: Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
https://sputniknews.uz/20241021/oliygoh-ozbek-til-adabiyot-kadrlar-46217107.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/0d/48379885_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_49fffa05389d9308a177accaf0dfb04b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари давлат тили имтиҳон мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳилола умарова https://t.me/hilola_umarova/2086 мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи ta’lim tili o‘zbek tili bo‘lmagan sinf bitiruvchilari davlat tili imtihon maktabgacha va maktab ta’limi vaziri hilola umarova maktabgacha va maktab ta’limi vazirining 2025 yil 20 fevraldagi 65-sonli buyrug‘i
таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари давлат тили имтиҳон мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳилола умарова https://t.me/hilola_umarova/2086 мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи ta’lim tili o‘zbek tili bo‘lmagan sinf bitiruvchilari davlat tili imtihon maktabgacha va maktab ta’limi vaziri hilola umarova maktabgacha va maktab ta’limi vazirining 2025 yil 20 fevraldagi 65-sonli buyrug‘i
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган битирувчилар учун ҳам давлат тилидан имтиҳон бўлади
17:10 27.02.2025 (янгиланди: 18:20 27.02.2025) Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди.
TOШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Энди таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Қайд этилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди.
“Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди”, — деб ёзади Умарова.
9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси қуйидаги шаклда ўтказилади:
она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
математика фанидан – ёзма;
Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
жисмоний тарбия фанидан – амалий.
11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
математика (асосий) / математика (чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
ўқувчининг танлови бўйича: она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), биология, физика, кимё, давлат ҳуқуқ асослари, география фанларидан – ёзма;
чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.
Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.