Ўзбекистонда МДҲ давлатлари капитали иштирокидаги корхоналар сони қанча?

Oбуна бўлиш
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил 1 февраль ҳолатига чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 163 тани ташкил этди.
Россия республикада Ҳамдўстлик мамлакатлари капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони бўйича етакчиликни давом эттирмоқда. 2025 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари капитали иштирокидаги 5397 та корхона фаолият кўрсатмоқда.
МДҲ давлатлари капитали иштирокидаги корхоналар сони қуйидагича:
Россия – 2 973 та;
Қозоғистон – 1 060 та;
Тожикистон – 315 та;
Қирғизистон – 283 та;
Озарбайжон – 267 та;
Беларусь – 226 та;
Туркманистон - 203 та;
Арманистон – 46 та;
Молдова – 24 тани ташкил этган.
Шу йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда чет эл инвестицияси иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 14 871 тани ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0