Ўзбекистон бир ой ичида 7,7 минг тонна майиз экспорт қилди — асосий харидорлар

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПродажа сухофруктов
Продажа сухофруктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон майизларини энг кўп сотиб олаётган давлатлар маълум қилинди.
TOШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. Ўзбекистон хорижга 7,7 минг тонна майиз экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон шу йилнинг январь ойида хорижга қиймати 9,3 млн долларга тенг бўлган 7,7 минг тонна майиз экспорт қилган.
Ўзбекистон энг кўп майиз экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 2 707 тонна;
Россия – 823,8 тонна;
БАА – 458,4 тонна;
Озарбайжон – 225,2 тонна;
Туркия – 374 тонна;
Бошқа давлатлар – 3 126 тонна.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда узум ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бу соҳа учун қулай бўлган иқлимий шарт-шароитлар қиш фаслида яхши сақланадиган, узоқ масофага ташишга мослашган кишмиш-майиз, истеъмол йўналишидаги кўплаб юқори сифатли навларни етиштиришга имкон беради.
Ўзбекистонда узумнинг ҳўл мева ва қуритилган кўринишда (майиз) экспорт қилиш имкониятлари жуда кенг. Республика ҳудудида узумчилик саноатини ривожлантириш учун Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари иқлими жуда қулай ҳисобланади.
Майиз Ўзбекистоннинг қуритилган мевалар туркумидаги асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. Масалан, 2024 йилда хорижга қиймати 79,5 млн долларга тенг бўлган 53,5 минг тонна майиз экспорт қилинган. Унда майизни сотиб олишда Хитой, Туркия ва Қозоғистон етакчилик қилган.
Янгиликлар лентаси
0