https://sputniknews.uz/20250226/harbiy-xizmat-ijtimoiy-himoya-yangi-qaror-48121636.html
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади — янги қарор
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади — янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги президент қабул қилинди.
2025-02-26T10:04+0500
2025-02-26T10:04+0500
2025-02-26T11:33+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
ҳарбий
уй
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/05/26849625_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_db55c6bf7cacabdf4d94394b27ac7eb5.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.“Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги президент қабул қилинди.Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Қуролли кучларининг белгиланган тартибда турар жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларнинг тураржой таъминотини яхшилаш орқали уларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:Президентнинг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, шу йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида турар жой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/05/26849625_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_11151f8b3098f50353a7d3dac6f6e1e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президент қарор ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимоя уй-жой
ўзбекистон президент қарор ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимоя уй-жой
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади — янги қарор
10:04 26.02.2025 (янгиланди: 11:33 26.02.2025) Ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. “Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги президент қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Қуролли кучларининг белгиланган тартибда турар жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларнинг тураржой таъминотини яхшилаш орқали уларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:
2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;
2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.
Президентнинг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, шу йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида турар жой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.
Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида турар жой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.