https://sputniknews.uz/20250226/bolalik-biznes-samarqand-oquvchilar-pul-ishlash-48133225.html
Болаликдан бизнес: Самарқанддаги ўқувчилар қандай қилиб пул ишлаб топишмоқда?
Болаликдан бизнес: Самарқанддаги ўқувчилар қандай қилиб пул ишлаб топишмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Мактабларда касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилаётган бир пайтда Каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари аллақачон пул ишлаб топишмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
2025-02-26T18:00+0500
2025-02-26T18:00+0500
2025-02-26T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
мактаб
ўқувчилар
бизнес
пул
ҳунармандлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1a/48131139_0:0:2730:1537_1920x0_80_0_0_13b34f7b7dd8a6fa6ce126b945ac076e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Мактабларда касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилаётган бир пайтда Каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари аллақачон пул ишлаб топишмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ўн биринчи синф ўқувчиси Улуғбек синфдошлари билан мактабдан бўш вақтларида сартарошхонада ишлайди, 15 ёшли Ситора тенгдошлари билан буюртма асосида тайёрланган фартуклар тикиш билан шуғулланади, 10-синф ўқувчилари эса ёғочдан уй-рўзғор буюмлари ясашмоқда.Масалан, қизларнинг мунчоқлардан тўқиган аёллар сумкалари ва галстуклари катта талабга эга.Мактаб директори Озода Салимованинг сўзларига кўра, ҳатто шаҳар ҳокимлиги ҳам галстукларга қизиқиб, 50 тага буюртма берган. Ўқитувчилар болаларга ҳунармандчиликни ҳам, тайёр маҳсулотлар дизайнини ҳам ўргатишади, бунинг натижасида барча маҳсулотлар махсус рангли қадоқларда сотилади.Сартарошлик йўналишида ўқиётган йигитлар ҳам бекор ўтиришгани йўқ. Нафақат мактаб ўқувчилари, балки қўшни таълим муассасаларидан ҳам бу ерга 10-15 минг сўмдан соч олдиришга ошиқишади.Ўқувчиларнинг ота-оналари мактабдан миннатдор ва фарзандлари билан фахрланишади, чунки улар таълим муассасасида нафақат билим, балки бебаҳо тажрибага ҳам эга бўлишади.Мактабда иш қандай ташкил этилгани ҳам қизиқ. Таълим муассасасида иккита бир хил йўл бор - бири ўқитувчилар учун, бири ўқувчилар учун. Шундай қилиб, ўқитувчига ҳурмат бошиданоқ сингдирилади. Умуман олганда, ушбу мактаб вилоятдаги энг намунали мактаблардан бири ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250213/maktab-tadbirkor-kasb-hunar-47942321.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/1a/48131139_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_09cbf3e82d2714d17ebc3fb6b464755c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мактаб касб-ҳунар каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилар пул ишлаб топиш дsputnik ўзбекистон
мактаб касб-ҳунар каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилар пул ишлаб топиш дsputnik ўзбекистон
Болаликдан бизнес: Самарқанддаги ўқувчилар қандай қилиб пул ишлаб топишмоқда?
Эксклюзив
Бисердан аксессуарлар, ёғочдан ясалган буюмлар, замонавий соч турмаги: Каттақўрғондаги мактаблардан бирида ўқувчилар ўз меҳнатидан пул ишлаб топишга қандай ўргатилмоқда?
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Мактабларда касб-ҳунарга ўргатиш тизими жорий этилаётган бир пайтда Каттақўрғон шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари аллақачон пул ишлаб топишмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўн биринчи синф ўқувчиси Улуғбек синфдошлари билан мактабдан бўш вақтларида сартарошхонада ишлайди, 15 ёшли Ситора тенгдошлари билан буюртма асосида тайёрланган фартуклар тикиш билан шуғулланади, 10-синф ўқувчилари эса ёғочдан уй-рўзғор буюмлари ясашмоқда.
Масалан, қизларнинг мунчоқлардан тўқиган аёллар сумкалари ва галстуклари катта талабга эга.
Мактаб директори Озода Салимованинг сўзларига кўра, ҳатто шаҳар ҳокимлиги ҳам галстукларга қизиқиб, 50 тага буюртма берган. Ўқитувчилар болаларга ҳунармандчиликни ҳам, тайёр маҳсулотлар дизайнини ҳам ўргатишади, бунинг натижасида барча маҳсулотлар махсус рангли қадоқларда сотилади.
“Бизнинг вазифамиз уларга нафақат касб маҳоратини ўргатиш, балки улар танлаган касб яхши даромад келтиришини кўрсатишдир. Мисол учун, ҳар бир замонавий ўсмир ҳам дурадгорликка қизиқавермайди. Ўқитувчимиз болаларни ёғочга ишлов беришга қизиқтиришга муваффақ бўлди. Касбий кўникмаларни ўргатиш шундай ташкил этилганки, ҳеч бир ўқувчининг иши эътибордан четда қолмайди. Технология дарсларида қизлар фартуклар тикишади, ўз навбатида ўғил болалар дурадгорлик дарслари учун сотиб олишади. Ўқувчилари хамир ёйиш учун ўқлов, ўғил болалар ясаган тахталарни олишади. Буларнинг барчаси сарф материаллари нархини ҳисобга олган ҳолда оз миқдорда сотилади, — дейди директор.
Сартарошлик йўналишида ўқиётган йигитлар ҳам бекор ўтиришгани йўқ. Нафақат мактаб ўқувчилари, балки қўшни таълим муассасаларидан ҳам бу ерга 10-15 минг сўмдан соч олдиришга ошиқишади.
Ўқувчиларнинг ота-оналари мактабдан миннатдор ва фарзандлари билан фахрланишади, чунки улар таълим муассасасида нафақат билим, балки бебаҳо тажрибага ҳам эга бўлишади.
“Ўрта мактаб ўқувчиларимиздан бирининг онаси қизи уйига биринчи иш ҳақи – 500 минг сўмни олиб келганида йиғлаб юборди. "Пул унчалик кўп эмас, лекин бу барибир ёқимли", — деб таъкидлайди Салимова.
Мактабда иш қандай ташкил этилгани ҳам қизиқ. Таълим муассасасида иккита бир хил йўл бор - бири ўқитувчилар учун, бири ўқувчилар учун. Шундай қилиб, ўқитувчига ҳурмат бошиданоқ сингдирилади. Умуман олганда, ушбу мактаб вилоятдаги энг намунали мактаблардан бири ҳисобланади.