Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: Тошкентдаги экологик муаммолар ва ечимлар муҳокама этилади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2025
Oбуна бўлиш
Спикерлар пойтахт ҳавосининг сифатини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритишади.
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. 27 февраль соат 13:00 да Sputnik матбуот марказида “Тошкентнинг экологик муаммолари: чора ва ечимлар” мавзуда матбуот анжуман бўлиб ўтади.
Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги раҳбарлари иштирок этади:
Вячеслав Ши-Сян – Экологик давлат экспертиза маркази директори ўринбосари;
Азиза Шарофова – Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси;
Шуҳрат Тожибоев – Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи;
Умид Мунавваров – Чиқиндиларни бошқариш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи;
Наргис Қосимова – “Ekolog” ННТ директори.
Анжуманда Тошкент шаҳри учун қайси экологик муаммолар энг долзарб эканлиги ва уларни ҳал этиш бўйича яқин йилларда амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида сўз боради. Хусусан, пойтахт ҳавоси сифатини яхшилаш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Янгиликлар лентаси
0