Ўзбекистондаги масжидларда Рамазон ойига тайёргарлик кўрилди
© Sputnik / Рамиз БахтияровУзбекистане Рамазан хайит в 2023 году отмечается 21 апреля

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
TOШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги масжидларда Рамазон тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўрилди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
“Хонақоҳлар, таҳоратхона ва қўшимча биноларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мўмин-мусулмонлар ибодат қилишлари учун яхши шароитлар ҳозирланди. Рамазон ойи давомида масжидларни тоза ва шинам сақлаш, овоз кучайтиргичларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилди”, — дейилади хабарда.
© Управление мусульман Узбекистана

1/4
© Управление мусульман Узбекистана
© Управление мусульман Узбекистана

2/4
© Управление мусульман Узбекистана
© Управление мусульман Узбекистана

3/4
© Управление мусульман Узбекистана
© Управление мусульман Узбекистана

4/4
© Управление мусульман Узбекистана
1/4
© Управление мусульман Узбекистана
2/4
© Управление мусульман Узбекистана
3/4
© Управление мусульман Узбекистана
4/4
© Управление мусульман Узбекистана
Мутасадди ташкилотлар ва ёнғин хавфсизлиги идоралари билан ҳамкорликда Рамазон тадбирларини ўтказиш учун масжид биноларининг техник ҳолатлари, фавқулодда ҳолатлар бўлиб қолган тақдирда фуқароларни кўчириш режаси, электр, газ жиҳозлари созлиги ва бошқа жиҳатлардан ўрганилди.
Ҳашар давомида масжид, зиёратгоҳ ва қабристонлар чиқиндилардан тозаланди, экин ерларига ишлов берилди, дарахтлар буталиб, таглари оқланди, ариқлар тозаланди. Манзарали, мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтказилди. Жумладан, 43 000 тупга яқин гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар экилди, улар атрофидаги 31 минг 700 метр ариқлар тозаланди. 21 минг 290 туп дарахт оқланиб, шакл берилди. Бу ишларга 530 та техника жалб қилинди”, — дея қайд этилган хабарда.
Ободонлаштириш ишларида имом-хатиблар бошчилигида масжид ходимлари, ҳайъат аъзолари ва намозхонлардан жами 20 мингдан зиёд киши фаол иштирок этган.