https://sputniknews.uz/20250225/ozbekiston-15-mlrd-dollar-suveren-xalqaro-obligatsiya-48119050.html
Ўзбекистон 1,5 млрд долларлик суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди
Ўзбекистон 1,5 млрд долларлик суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами 4,2 млрд доллар миқдоридаги буюртмалар келиб тушди. 25.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-25T18:00+0500
2025-02-25T18:00+0500
2025-02-25T18:00+0500
иқтисод
ўзбекистон
савдо
иқтисодиёт ва молия вазирлиги
облигациялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32747063_78:0:2384:1297_1920x0_80_0_0_30aa11fff03023ff9d31c0922c7d2618.jpg
TOШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд доллар эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигациялари жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами 4,2 млрд доллар миқдоридаги буюртмалар келиб тушди: Ўзбекистоннинг халқаро облигациялари бўйича қуйидаги фоиз ставкалари қайд этилди: Доллар ва сўмда чиқарилган суверен халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар республика аҳолисини уй-жой билан таъминлаш дастурини молиялаштириш ҳамда умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун йўналтирилади. Маълумот учун, шу йилнинг январь-февраль ойларида ички молия бозорида 3 йил муддат учун давлат ғазначилик облигациялари бўйича фоиз ставкаси 15,6-16,1 фоизни ташкил этган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/09/32747063_473:0:2202:1297_1920x0_80_0_0_30def8738a0022eed3e425a49fc73e4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, савдо, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, облигациялар
иқтисод, ўзбекистон, савдо, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, облигациялар
Ўзбекистон 1,5 млрд долларлик суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди
Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами 4,2 млрд доллар миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.
TOШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб 1,5 млрд доллар эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигациялари жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди. “Жорий йилнинг 18 ва 20 февраль кунлари куни Лондон шаҳрида АҚШ долларида 7 йиллик, еврода 4 йиллик ва сўмда 3 йиллик суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами 4,2 млрд доллар миқдоридаги буюртмалар келиб тушди:
доллардаги (7 йиллик) облигацияларга – 2 млрд доллар;
евродаги (4 йиллик) облигацияларга – 1,6 млрд евро;
сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга – 7,3 трлн сўм.
Ўзбекистоннинг халқаро облигациялари бўйича қуйидаги фоиз ставкалари қайд этилди:
500 млн доллар миқдоридаги 7 йиллик облигациялар бўйича – 6,95 фоиз (2024 йил май ойида чиқарилган 7 йиллик суверен халқаро облигациялари 7,125 фоиз ставкасида жойлаштирилган);
500 млн евро (525 млн доллар) миқдоридаги 4 йиллик облигациялар бўйича – 5,1 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар – 5,375 фоиз ставкасида);
6 трлн сўм (463 млн доллар) миқдоридаги 3 йиллик облигациялар бўйича – 15,5 фоиз (2024 йилда 3 йиллик облигациялар – 16,625 фоиз ставкасида).
Доллар ва сўмда чиқарилган суверен халқаро облигацияларни жойлаштиришдан келиб тушган маблағлар республика аҳолисини уй-жой билан таъминлаш дастурини молиялаштириш ҳамда умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун йўналтирилади.
Маълумот учун, шу йилнинг январь-февраль ойларида ички молия бозорида 3 йил муддат учун давлат ғазначилик облигациялари бўйича фоиз ставкаси 15,6-16,1 фоизни ташкил этган.