Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди

© Центробанк УзбекистанаНовый зампред ЦБ Узбекистана Бехзод Хамраев
Новый зампред ЦБ Узбекистана Бехзод Хамраев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2025
Oбуна бўлиш
Ҳамраев Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
TOШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Беҳзод Ҳамраев Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Беҳзод Сайлихонович Ҳамраев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди”, — дейилади хабарда.
Беҳзод Ҳамраев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Япониянинг сиёсий фанлар Миллий институтини тамомлаган. Мутахассислиги: статистика, эконометрика.
Ҳамраев Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида 2020 йилдан буён ишлаб келган. Иш фаолияти давомида Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти, Пул-кредит сиёсати департаменти, Статистика ва тадқиқотлар департаменти, Монетар операциялар департаменти, Молиявий барқарорлик департаменти Ички аудит ва комплаенс департаменти фаолиятига раҳбарликни амалга оширган.
Янгиликлар лентаси
0