https://sputniknews.uz/20250225/baa-ozbekiston-savdo-rasta-48114169.html
БААда Ўзбекистон савдо расталари ташкил этилади
БААда Ўзбекистон савдо расталари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Дубайда бўлиб ўтган “Gulfood 2025” йирик халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмасида иштирок этди.
2025-02-25T16:14+0500
2025-02-25T16:14+0500
2025-02-25T16:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
баа
дубай
савдо
маҳсулот
экспорт
инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/805/46/8054623_0:94:1000:657_1920x0_80_0_0_d648496ed591d54598ac44b2cc4a182e.jpg
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) “Made in Uzbekistan” савдо расталари ташкил этилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Дубайда бўлиб ўтган “Gulfood 2025” йирик халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмасида иштирок этди.Қайд этилишича, “Made in Uzbekistan” стендида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати ва агросаноат комплексидаги 40 тадан ортиқ етакчи компанияси ўз маҳсулотларини намойиш этди.Шунингдек, кўргазмада БАА, Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларининг 20 дан ортиқ етакчи чакана савдо компаниялари, дистрибюторлари ва савдо агентлари қатнашди.Кўргазманинг дастури доирасида вазирликнинг ташқи савдо департаменти бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Яқин Шарқдаги энг йирик ЭИЗлар – "KEZAD Group", Фужайра ва Дубай интеграциялашган иқтисодий зоналари раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.Музокаралар якунида Яқин Шарқдаги энг йирик NOON электрон тижорат платформаси билан Ўзбекистон товарларини жойлаштириш, бонд омборларидан фойдаланиш, STM (ўз савдо белгиси) асосида етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда B2B ва B2C тарзида экспортга етказиб беришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
ўзбекистон
баа
дубай
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/805/46/8054623_0:0:1000:750_1920x0_80_0_0_883eddb0afd18243426330a14775401c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги дубай gulfood 2025 йирик халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси lulu al maya retail
ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги дубай gulfood 2025 йирик халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси lulu al maya retail
БААда Ўзбекистон савдо расталари ташкил этилади
Ўзбекистон маҳсулотларини Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига экспорт қилувчи дистрибюторлик маркази очилади.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) “Made in Uzbekistan” савдо расталари ташкил этилади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги делегацияси Дубайда бўлиб ўтган “Gulfood 2025” йирик халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмасида иштирок этди.
Қайд этилишича, “Made in Uzbekistan” стендида Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саноати ва агросаноат комплексидаги 40 тадан ортиқ етакчи компанияси ўз маҳсулотларини намойиш этди.
“Экспорт маҳсулотларининг кенг ассортименти: янги мева-сабзавотлар, қуритилган мевалар, ёнғоқлар, дуккаклилар, табиий шарбатлар, минерал сувлар ва бошқа экологик тоза маҳсулотлар намойиш этилган стенд импортёрлар, дистрибютор ва чакана савдо корхоналари эътиборини ўзига тортди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, кўргазмада БАА, Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларининг 20 дан ортиқ етакчи чакана савдо компаниялари, дистрибюторлари ва савдо агентлари қатнашди.
“Lulu ва Al Maya Retail савдо тизимлари раҳбарияти билан ўзбек маҳсулотлари сотиладиган “Made in Uzbekistan” савдо расталарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади хабарда.
Кўргазманинг дастури доирасида вазирликнинг ташқи савдо департаменти бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Яқин Шарқдаги энг йирик ЭИЗлар – "KEZAD Group", Фужайра ва Дубай интеграциялашган иқтисодий зоналари раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.
“Ўзбекистон маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига экспорт қилиш учун дистрибюторлик марказини очиш, бизнес-инкубаторларни ташкил қилиш, саралаш ва сақлаш қувватларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди”, — дея қайд этилган хабарда.
Музокаралар якунида Яқин Шарқдаги энг йирик NOON электрон тижорат платформаси билан Ўзбекистон товарларини жойлаштириш, бонд омборларидан фойдаланиш, STM (ўз савдо белгиси) асосида етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда B2B ва B2C тарзида экспортга етказиб беришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.