Ўзбекистон ва Ҳиндистон туроператорлари ҳамкорлик қилади

© Пресс служба Комитета по туризмуТуроператоры Индии проявляют интерес к Узбекистану
Туроператоры Индии проявляют интерес к Узбекистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2025
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат Марказий Осиё минтақасини ягона сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш бўйича тажриба алмашади.
TOШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ҳиндистон туроператорлари Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Деҳлида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Ҳиндистоннинг чиқувчи туризм соҳасидаги туроператорлари уюшмаси президенти Ҳиманши Патил билан учрашди.
Учрашувда қуйидагилар муҳокама этилди:
Ўзбекистон ва Ҳиндистон туроператорлари ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари;
Марказий Осиё минтақасини ягона сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш бўйича тажриба алмашиш;
ҳиндистонлик туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун инфотурларни ташкил этиш;
ҳаво қатновини янада фаоллаштиришга кўмаклашиш.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳиндистонлик сайёҳларни жалб қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.
“Айниқса, БМТнинг "UN Tourism" ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йилда туризм бозорининг глобал ўсиши рекорд даражага етиб, 1,9 триллион АҚШ долларини ташкил этди”, — дея қайд этилган хабарда.
Ҳиндистоннинг жаҳон туризмига қўшаётган ҳиссаси ҳам ортиб бормоқда. Ўтган йили ҳинд сайёҳларининг саёҳат харажатлари пандемиядан олдинги даражага нисбатан 81 фоизга ошган.
Флаг Индии и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2024
Заргарлик, чой қадоқлаш ва туризм: Ўзбекистон ва Ҳиндистон янги лойиҳалар ўрганиб чиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0