https://sputniknews.uz/20250224/navroz-bayram-tayyorgarlik-48100358.html
Наврўз байрамига тайёргарлик бошланди — тафсилотлар
Наврўз байрамига тайёргарлик бошланди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади
2025-02-24T13:15+0500
2025-02-24T13:15+0500
2025-02-24T13:15+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
байрам
наврўз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/15/33099242_0:133:1280:853_1920x0_80_0_0_32bc4d7a509bed3ff3348577ae53a5df.jpg
TOШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бу йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида нишонланади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган. “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Шунингдек, байрамнинг ғоявий-бадиий концепцияси маъқулланди ҳамда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тасдиқланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, байрам арафасида барча ҳудудларда, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини, умумхалқ ҳашарларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади. Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20240320/sumalak-tayyorlash-retsept-43057006.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/15/33099242_101:76:1137:853_1920x0_80_0_0_5cca77d9dd5efe00adb90f24f91cbc56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наврўз умумхалқ байрами “қадриятларинг боқий бўлсин, наврўз!” бош ғоя
наврўз умумхалқ байрами “қадриятларинг боқий бўлсин, наврўз!” бош ғоя
Наврўз байрамига тайёргарлик бошланди — тафсилотлар
“Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.
TOШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Бу йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида нишонланади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, байрамнинг ғоявий-бадиий концепцияси маъқулланди ҳамда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тасдиқланди.
“Бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида, улар учун байрам дастурхони ёзилади ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади”, — дея қайд этилган хабарда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, байрам арафасида барча ҳудудларда, кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш акцияларини, умумхалқ ҳашарларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.
Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.