Россия иқтисодиёт университетининг Тошкентдаги филиалида очиқ эшиклар куни қандай ўтди?
© Sputnik
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Г.В Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Тадбир Карьера куни билан бирлаштирилди: мактаб ўқувчилари ва юқори курс талабалари потенциал иш берувчилар – филиалнинг саноат ҳамкорларидан касбга йўналтириш бўйича маҳорат дарсларида иштирок этишди.
Университетнинг Тошкент филиали учун 2025 йил алоҳида йил — университет 30 ёшга тўлади. Юбилей байрами арафасида бу ерда катта тадбир – очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди, унда Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 30 та мактабдан 700 нафар ўқувчи қатнашди.
Филиалнинг очиқ эшиклар куни ҳар йили ташкил этилиб, талабаларга университет, уларнинг келажакдаги касби, битирувчилар учун очилаётган имкониятлар ҳақида маълумот олиш имконини беради.
Бу йил тадбир “Карьера шу ердан бошланади” шиори остида ўтказилди ва Карьера куни билан бирлаштирилди.
“Бу очиқ эшиклар кунининг гибрид шаклидир. Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, биз ушбу байрамга таклиф қилган мактаб ўқувчилари ва юқори синф ўқувчилари юқори курс ўқувчиларимиз билан бирлашиб, саноат ҳамкорларимиз – иш берувчиларимиз томонидан касбга йўналтириш бўйича маҳорат сабоқлари билан танишиш имконига эга бўлишади”, — деди Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкентдаги филиали директори ўринбосари профессор Нодира Зокирова.
Филиалнинг очиқ эшиклар куни икки оқимда ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларга университетнинг рақамли ресурслари ва хизматлари ҳақида сўзлаб берилди. Улар махсус digital жойларга ташриф буюришди.
Фаол талабалар ҳам ўқувчиларга университет ҳақида гапириб беришди. Улардан бири Билолиддин Омонуллаев. Уфилиалда талабаларнинг салоҳиятини юзага чиқариш учун барча имкониятлар мавжудлигига ишонч билдирди.
“Университетимиз талабаларни фаол қўллаб-қувватлаб, уларга ҳар йили Москвадаги “Плеханов номидаги Иқтисодиёт университетининг етакчилари” лойиҳаси асосида ўтказиладиган интенсив таълим дастурида қатнашиш имкониятини беради. Бу ҳақиқатан ҳам тажриба алмашиш, етакчилик ва касбий маҳоратни ривожлантириш учун ноёб имкониятдир”, — деди у.
Дарвоқе, Билолиддиннинг ўзи ҳам ушбу интенсив курсда қатнашган, Самара шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак фани – ёшлар фани” IX Бутунроссия ёшлар илмий форумида университет номидан ҳам иштирок этган.
Очиқ эшиклар кунида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Улар учун кампус бўйлаб экскурсия ташкил этилди, университет анъаналари билан таништирилди.
“Филиал талабалари жуда тиғиз ва қизғин ва интенсив ўқув жараёни билан яшашмоқда, — дейди “Ҳуқуқий-гуманитар фанлар” кафедраси доценти Равшан Назаров. — Бу ерга хорижлик меҳмонлар, иқтисодиёт фанлари, IT-технологиялари ва бошқа кўплаб соҳа ва йўналишлар бўйича етакчи мутахассислар тез-тез келиб туради. Масалан, чинакам ажойиб анъана бор: ҳар йили октябрь ойида тоғли ҳудуддаги сўлим ҳудудда фаоллар мактаби ўтказилади, унда ўқувчилар етакчилик фазилатларини намоён этиб, жамоада ишлашни ўрганишади”.
Меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослашувчанлик — филиал фаолиятининг тамойилларидан биридир. Ҳозирда улар технологик ривожланиш курсини белгилаб, рақамли кўникмаларга эга иқтисодчиларни тайёрламоқда. Шунингдек, филиал негизида илғор муҳандислик мактабларини ташкил этишга қарор қилинди.
Нодира Зокирова таъкидлаганидек, сунъий интеллект соҳасидаги илғор муҳандислик мактаби икки йўналишда ишлайди. Биринчиси, инновациялар, сунъий интеллект ва банк-молия соҳаси мутахассислари, етакчиларини битиришдир. Иккинчиси эса, зарур ва иқтисодиётнинг миллий тармоқлари воқелигига мослаштириладиган мутахассислар – муҳандислар ва иқтисодчиларни тайёрлашдир.