https://sputniknews.uz/20250223/ozbekiston-erlar-kosmik-monitor-48088805.html
Ўзбекистон шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади
Ўзбекистон шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбеккосмос” ҳамда БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ESCAP) ҳамкорлигида “Сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш” лойиҳаси бошланди.
2025-02-23T09:49+0500
2025-02-23T09:49+0500
2025-02-23T09:49+0500
жамият
ўзбекистон
жиззах
ўзбеккосмос
орол денгизи
фермерлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/02/27724749_0:210:3269:2048_1920x0_80_0_0_2a06c958473a4976524fdd2fa3c56b90.jpg
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади, дея хабар берди агентлик ахборот хизмати.“Ўзбеккосмос” ҳамда БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ESCAP) ҳамкорлигида “Сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш” лойиҳаси бошланди.Айтилишича, шўрланишни аниқлашда масофавий зондлаш технологиялари, илғор геоахборот тизими ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланилади. Бу эса Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва ер ресурсларини бошқаришнинг барқарор усулларига кўмаклашиб, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишни яхшилашга имкон яратади.Бу орқали яқин йиллар давомида мамлакатдаги энг шўрланган ерларнинг аниқ статистикасини юритилади. Қишлоқ хўжалиги учун ҳосилдор майдонлар аниқланади ва фермерлар учун экин майдонларининг ҳолати бўйича тўлиқ маълумот тақдим этиш мумкин бўлади.Қайд этилишича, кўпгина мамлакатларда чўлланиш ва ерларнинг деградацияга учраши оқибатида дунё бўйича миллиард гектар ер майдонлари яроқсиз аҳволга келиб қолган.2024 йилда ФАО томонидан чоп этилган “Шўрланган тупроқларнинг глобал ҳолати” номли ҳисоботида Ўзбекистон дунёдаги шўрланган тупроқларнинг 70 фоизига эга бўлган 10 та давлат қаторидан жой олган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/02/27724749_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_cd3281bc057d0f6ed156b636747ccf9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“ўзбеккосмос” бмт ҳузуридаги осиё ва тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (escap) сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш
“ўзбеккосмос” бмт ҳузуридаги осиё ва тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (escap) сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш
Ўзбекистон шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади
Синов ҳудуди сифатида Жиззах вилоятининг Зарбдор ва унда туташ туманларидаги 90 та экин майдонлари танлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. “Ўзбеккосмос” агентлиги шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади, дея хабар берди агентлик ахборот хизмати.
“Ўзбеккосмос” ҳамда БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ESCAP) ҳамкорлигида “Сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ шўрланишини аниқлаш” лойиҳаси бошланди.
Айтилишича, шўрланишни аниқлашда масофавий зондлаш технологиялари, илғор геоахборот тизими ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланилади. Бу эса Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва ер ресурсларини бошқаришнинг барқарор усулларига кўмаклашиб, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатишни яхшилашга имкон яратади.
“Лойиҳани амалга ошириш учун синов ҳудуди сифатида Жиззах вилоятининг Зарбдор ва унда туташ туманларидаги 90 та экин майдонлари танлаб олинди. У ерда сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ерларнинг шўрланиш даражаси ўрганилиб, лаборатор текширувлар учун нусха олинади ва чуқур текширилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Бу орқали яқин йиллар давомида мамлакатдаги энг шўрланган ерларнинг аниқ статистикасини юритилади. Қишлоқ хўжалиги учун ҳосилдор майдонлар аниқланади ва фермерлар учун экин майдонларининг ҳолати бўйича тўлиқ маълумот тақдим этиш мумкин бўлади.
“Натижада қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш борасида ресурс ва хомашёларни тўғри тақсимлаш, ерларнинг шўрланиш даражаси ва жойнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда агротехник чораларни кўриш имконияти пайдо бўлади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Қайд этилишича, кўпгина мамлакатларда чўлланиш ва ерларнинг деградацияга учраши оқибатида дунё бўйича миллиард гектар ер майдонлари яроқсиз аҳволга келиб қолган.
“Мамлакатимиз ҳудудида 1 746,6 минг гектар майдон турли даражада шўрланган бўлиб, шундан 65,2 минг гектари кучли, 439,4 минг гектари ўрта ва 1 242 минг гектари эса кам шўрланиш ҳолатларига тўғри келади. Айниқса, Орол фожиаси оқибатида 5,5 миллион гектардан ортиқ ер тузли чўлга айлангани ачинарлидир”, — дейилади хабарда.
2024 йилда ФАО томонидан чоп этилган “Шўрланган тупроқларнинг глобал ҳолати” номли ҳисоботида Ўзбекистон дунёдаги шўрланган тупроқларнинг 70 фоизига эга бўлган 10 та давлат қаторидан жой олган.