Махсус ҳарбий операция аъзолари Россия келажаги учун курашмоқда — Путин
© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин возложил цветы к Могиле Неизвестного Солдата

© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари 11 нафар ҳарбий хизматчига “Олтин юлдуз” медалини топширди.
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Кремлга йиғилган Россия Қаҳрамонларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
“Хайрли кун, азиз ўртоқлар. Сизларни азалдан ҳарбий жасоратларга, Ватан учун курашган аждодларимиз авлодлари хотирасига ҳурмат тимсолига айланган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман. Шу куни биз фахрийларимиз, Улуғ Ватан урушининг фронтдаги аскарлари, ўз ҳаётини қуролли кучлар билан боғлаган, миллий хавфсизликни таъминлаш, мамлакатимиз фуқароларининг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган энг муҳим вазифаларни ҳал этиш билан боғланган барча инсонлар ҳақида алоҳида, самимий туйғулар билан гапирамиз”, — деди Россия етакчиси.
Унинг қайд этишича, Махсус ҳарбий операция иштирокчилари адолат, тинчлик ва Россия халқининг келажаги учун мардонавор курашмоқда.
“Сизлар (Махсус ҳарбий операция аъзолари – таҳр.) Россия қоровулида туриб, ҳақиқат ва адолат, тинчлик, халқимиз келажаги учун мардонавор курашасиз. Мамлакат Махсус ҳарбий операция иштирокчилари ва уларнинг Ватан ҳимоясига қўшган ҳиссаси билан фахрланади”, — деди Владимир Путин.
“Мамлакат сизлар, жасоратингиз, Ватан ҳимоясига қўшган ҳиссангиз билан фахрланади. Жасоратингиз, фидойилигингиз, бурчингизга содиқлигингиз ва Ватанга муҳаббатингиз учун раҳмат. Сизни Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланганингиз билан табриклайман ва хизматингизда янада муваффақиятлар тилайман”, деди Путин.
Россия ўз мақсадларига ўз ҳарбий хизматчилари туфайли эришмоқда, деди Россия президенти.
“Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришмоқдамиз, сизлар, жасоратларингиз, Ватан ҳимоясига қўшган ҳиссангиз билан юрт фахрланади, – деди давлат раҳбари.
Давлат раҳбари 11 нафар ҳарбий хизматчига “Олтин юлдуз” (Золотая Звезда) медалини топширди. Маросимда Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳам иштирок этди.