https://sputniknews.uz/20250221/garbning-500-yillik-hukmronlik-davri-tugadi--lavrov-48073020.html
Ғарбнинг 500 йиллик ҳукмронлик даври тугади — Лавров
Ғарбнинг 500 йиллик ҳукмронлик даври тугади — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Ғарб етакчиликни қўлдан чиқарганини тан олишни истамасдан, ҳамкорлик қилиш ўрнига, турли йўллар билан ривожланаётган давлатларга халал беришга интилмоқда. 21.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-21T16:43+0500
2025-02-21T16:43+0500
2025-02-21T17:29+0500
сергей лавров
россия
брикс (brics)
g20
россия тив
халқаро валюта жамғармаси (хвж)
ғарб
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/15/48073530_0:0:1178:662_1920x0_80_0_0_3f2e851d2acc600aa4581ecd94bf2773.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Йоханнесбургда бўлиб ўтган G20 ташқи ишлар вазирлари кенгашида нутқ сўзлади. "Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, умумий чақириқ ва таҳдидларни ҳеч бир давлат бир ўзи енга олмайди. Жаҳон занжиридаги бир ҳалқанинг заифлашиши бутун инсониятни оғир синовларга маҳкум этади. Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари, “Шимолий оқим” қувуридаги террорчилик, биринчи навбатда, ЕИнинг рақобатдош салоҳиятига кучли зарба бергани бунга ёрқин мисол", - деди Лавров. Мисол учун, 2022 йилда БРИКС ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича G7ни ишончли тарзда ортда қолдирди. Бугунги кунда уларнинг жаҳон иқтисодиётидаги улушлари нисбати 37% га 29% ни ташкил қилмоқда. Иккинчидан, ривожланаётган давлатларда иқтисодий ўсиш суръати Ғарб мамлакатларига қараганда икки баравар тез — 4 % дан ортиқни ташкил қилмоқда. Ғарбда эса — 2 фоиздан кам. Учинчидан, ривожланаётган давлатлар илғор ғоялар ва тараққиёт, жумладан, сунъий интеллект соҳасида ҳам генераторга айланмоқда.Ғарб кўп қутблиликка қарши Ғарбдаги неолиберал доиралар кўп қутбли дунё пайдо бўлаётганига имконият эмас, балки қийинчилик сифатида қарайди. Улар қарама-қаршиликка бемаъни пул тикиб, рақибларига "стратегик мағлубият" етказишга муваффақиятсиз уринмоқда. Неоколониал амалиётлар қўлланилмоқда: ривожланаётган мамлакатлардан табиий ресурсларни арзонга тортиб олиб, уларнинг маҳсулотларига псевдоэкологик солиқлар киритиш, Африка, Осиё ва Лотин Америкаси ўртасидаги Хитой ва Россия билан ҳамкорликни тўхтатишга уриниш, Жанубий мамлакатларда саноатлаштиришни тўхтатишга уринишлар қилмоқда. Бир мисол: агар ноёб металларини қазиб олиш ривожланаётган мамлакатларга йилига арзимаган 11 миллиард доллар даромад келтира олса, Ғарб улардан батареялар ишлаб чиқариб 400 миллиард доллар даромад олмоқда. Жаҳон молия тизими ҳам Ғарб учун хизмат қилмоқда. Ўтган йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган G20 саммитида дунёда ҳарбий харажатлар эълон қилинди - суверен активларни ўғирлаш ва халқаро ривожланиш ёрдамини қисқартириш ҳисобига Украинага 2,4 триллион долларлик ёрдам ажратилгани маълум бўлди.BRIKS ва G20 фойдали платформа бўлиб қолмоқдаБундай шароитларда БРИКС ва G20 ҳанузгача турли стратегия ва ривожланиш даражаларига эга бўлган давлатлар манфаатларини боғлаш учун фойдали платформа сифатида ўз мақомини сақлаб келмоқда. 2024 йилда биз келишиб олдик: “Глобал жануб” кўп томонлама институтлар, хусусан, ХВФ ва Жаҳон банки фаолиятида ўз вазнига мос келадиган ҳақиқий таъсир кўрсатиши ва ЖСТда унинг эҳтиёжлари ҳисобга олинишини таъминлаши керак. Энди келишувлар бажарилиши керак ва Россия буни амалга ошириш учун ҳамма нарсани қилади.Ривожланаётган мамлакатлар ўз табиий ресурсларини мустақил бошқариши, улар учун адолатли нарх олиши ҳамда бозорлар, таъминот занжирлари, технологиялар ва сармояларга ҳамма билан тенг ва тўғридан-тўғри кириш имкониятини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга, деб хулоса қилди Лавров.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/15/48073530_0:0:1090:817_1920x0_80_0_0_a2bbcbb14b8266af9152ba958c3a630f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей лавров, россия, брикс (brics), g20, россия тив, халқаро валюта жамғармаси (хвж), ғарб, дунё янгиликлари, дунёда
сергей лавров, россия, брикс (brics), g20, россия тив, халқаро валюта жамғармаси (хвж), ғарб, дунё янгиликлари, дунёда
Ғарбнинг 500 йиллик ҳукмронлик даври тугади — Лавров
16:43 21.02.2025 (янгиланди: 17:29 21.02.2025) Ғарб етакчиликни қўлдан чиқарганини тан олишни истамасдан, ҳамкорлик қилиш ўрнига, турли йўллар билан ривожланаётган давлатларга халал беришга интилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Йоханнесбургда бўлиб ўтган G20 ташқи ишлар вазирлари кенгашида нутқ сўзлади.
"Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, умумий чақириқ ва таҳдидларни ҳеч бир давлат бир ўзи енга олмайди. Жаҳон занжиридаги бир ҳалқанинг заифлашиши бутун инсониятни оғир синовларга маҳкум этади. Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари, “Шимолий оқим” қувуридаги террорчилик, биринчи навбатда, ЕИнинг рақобатдош салоҳиятига кучли зарба бергани бунга ёрқин мисол", - деди Лавров.
"Бироқ, замонавий дунё тубдан ўзгаришларни бошдан кечирмоқда ва ҳақиқатан ҳам кўп қутбли бўлиб бормоқда. Ғарбнинг беш юз йиллик ҳукмронлиги қайтариб бўлмайдиган даражада йўқолди. Улар ушбу объектив ҳақиқатни қабул қилиш учун куч топиши керак", - деди Лавров.
Мисол учун, 2022 йилда БРИКС ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича G7ни ишончли тарзда ортда қолдирди. Бугунги кунда уларнинг жаҳон иқтисодиётидаги улушлари нисбати 37% га 29% ни ташкил қилмоқда.
Иккинчидан, ривожланаётган давлатларда иқтисодий ўсиш суръати Ғарб мамлакатларига қараганда икки баравар тез — 4 % дан ортиқни ташкил қилмоқда. Ғарбда эса — 2 фоиздан кам.
Учинчидан, ривожланаётган давлатлар илғор ғоялар ва тараққиёт, жумладан, сунъий интеллект соҳасида ҳам генераторга айланмоқда.
Ғарб кўп қутблиликка қарши
Ғарбдаги неолиберал доиралар кўп қутбли дунё пайдо бўлаётганига имконият эмас, балки қийинчилик сифатида қарайди. Улар қарама-қаршиликка бемаъни пул тикиб, рақибларига "стратегик мағлубият" етказишга муваффақиятсиз уринмоқда.
Неоколониал амалиётлар қўлланилмоқда: ривожланаётган мамлакатлардан табиий ресурсларни арзонга тортиб олиб, уларнинг маҳсулотларига псевдоэкологик солиқлар киритиш, Африка, Осиё ва Лотин Америкаси ўртасидаги Хитой ва Россия билан ҳамкорликни тўхтатишга уриниш, Жанубий мамлакатларда саноатлаштиришни тўхтатишга уринишлар қилмоқда.
Бир мисол: агар ноёб металларини қазиб олиш ривожланаётган мамлакатларга йилига арзимаган 11 миллиард доллар даромад келтира олса, Ғарб улардан батареялар ишлаб чиқариб 400 миллиард доллар даромад олмоқда.
Жаҳон молия тизими ҳам Ғарб учун хизмат қилмоқда. Ўтган йили Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган G20 саммитида дунёда ҳарбий харажатлар эълон қилинди - суверен активларни ўғирлаш ва халқаро ривожланиш ёрдамини қисқартириш ҳисобига Украинага 2,4 триллион долларлик ёрдам ажратилгани маълум бўлди.
BRIKS ва G20 фойдали платформа бўлиб қолмоқда
Бундай шароитларда БРИКС ва G20 ҳанузгача турли стратегия ва ривожланиш даражаларига эга бўлган давлатлар манфаатларини боғлаш учун фойдали платформа сифатида ўз мақомини сақлаб келмоқда.
2024 йилда биз келишиб олдик: “Глобал жануб” кўп томонлама институтлар, хусусан, ХВФ ва Жаҳон банки фаолиятида ўз вазнига мос келадиган ҳақиқий таъсир кўрсатиши ва ЖСТда унинг эҳтиёжлари ҳисобга олинишини таъминлаши керак. Энди келишувлар бажарилиши керак ва Россия буни амалга ошириш учун ҳамма нарсани қилади.
Ривожланаётган мамлакатлар ўз табиий ресурсларини мустақил бошқариши, улар учун адолатли нарх олиши ҳамда бозорлар, таъминот занжирлари, технологиялар ва сармояларга ҳамма билан тенг ва тўғридан-тўғри кириш имкониятини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга, деб хулоса қилди Лавров.