https://sputniknews.uz/20250221/aqsh-bmtning-nyu-yorkdagi-shtab-kvartirasi-haqidagi-kelishuvni-bekor-qilmoqchi-48064145.html
АҚШ БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси ҳақидаги келишувни бекор қилмоқчи
АҚШ БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси ҳақидаги келишувни бекор қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Республикачиларга кўра БМТ самарасиз бошқарилмоқда ва ўз вазифаларини бажармаяпти. 21.02.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-02-21T14:30+0500
2025-02-21T14:30+0500
2025-02-21T15:13+0500
ақш
бмт
дональд трамп
шартнома
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23970198_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_d20bd3581a418a55560e9ad4f5c3bbcf.jpg
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. АҚШнинг республикачи сенаторлари Қўшма Штатлар БМТ билан Нью-Йоркдаги штаб-квартираси ҳақида тузилган келишувдан чиқишни таклиф қилмоқда.Гап 1947 йилда имзоланган БМТ штаб-квартирасининг Нью-Йорк шаҳрида жойлашиши ҳақидаги шартнома ҳақида кетмоқда. Унда БМТ ҳудуди чегаралари аниқ белгиланган бўлиб, ушбу ҳудудда БМТ Бош Ассамблеяси тартиб-қоидалари маҳаллий қонунлардан устун туриши ва яна бир қатор шартлар белгиланган. АҚШ президенти Доналд Трамп 4 февраль куни АҚШнинг БМТдаги иштирокини қайта баҳолаш тўғрисидаги фармонни имзолаб, ташкилот ёмон бошқарилаётгани ва ўз вазифасини бажармаётганини айтган эди.Аввалроқ Трамп мамлакатнинг ЖССТдан чиқиши ҳақидаги буйруқни имзолаган эди. Янги маъмурият ЖССТ самарасиз, сиёсий таъсир остида ва Қўшма Штатлардан жуда кўп маблағ талаб қилади, деб ҳисоблайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23970198_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4a1b01155f992c76f14ec182ee601d5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, бмт, дональд трамп, шартнома, дунё янгиликлари, дунёда
ақш, бмт, дональд трамп, шартнома, дунё янгиликлари, дунёда
АҚШ БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартираси ҳақидаги келишувни бекор қилмоқчи
14:30 21.02.2025 (янгиланди: 15:13 21.02.2025) Республикачиларга кўра БМТ самарасиз бошқарилмоқда ва ўз вазифаларини бажармаяпти.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. АҚШнинг республикачи сенаторлари Қўшма Штатлар БМТ билан Нью-Йоркдаги штаб-квартираси ҳақида тузилган келишувдан чиқишни таклиф қилмоқда.
Гап 1947 йилда имзоланган БМТ штаб-квартирасининг Нью-Йорк шаҳрида жойлашиши ҳақидаги шартнома ҳақида кетмоқда. Унда БМТ ҳудуди чегаралари аниқ белгиланган бўлиб, ушбу ҳудудда БМТ Бош Ассамблеяси тартиб-қоидалари маҳаллий қонунлардан устун туриши ва яна бир қатор шартлар белгиланган.
Жума куни сенаторлар АҚШ ва БМТ орасида имзоланган қатор келишувлардан чиқишини талаб қилувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Қонун лойиҳаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг агентликларини молиялаштиришни қисқартиради ва Сенат розилигисиз ташкилотга қайта киришни тақиқлайди. Бундан ташқари, АҚШнинг БМТ тинчликпарвар миссияларида иштирок этишига ҳам тақиқ жорий этилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 4 февраль куни АҚШнинг БМТдаги иштирокини қайта баҳолаш тўғрисидаги фармонни имзолаб, ташкилот ёмон бошқарилаётгани ва ўз вазифасини бажармаётганини айтган эди.
Аввалроқ Трамп мамлакатнинг ЖССТдан чиқиши ҳақидаги буйруқни имзолаган эди. Янги маъмурият ЖССТ самарасиз, сиёсий таъсир остида ва Қўшма Штатлардан жуда кўп маблағ талаб қилади, деб ҳисоблайди.