Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Тадбиркорлар учун ЕОИИ ва Камбоджа бозорларига кириш яхшиланади — ЕИК

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС 2023. Работа форума
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2025
Oбуна бўлиш
ЕОИИ ва Камбоджа савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
TOШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Камбоджа савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантирмоқда, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИК ва Камбоджа қироллиги ҳукумати қўшма ишчи гуруҳи йиғилишида кенг кўламли иқтисодий масалалар бўйича мулоқотни диверсификация қилиш ва чуқурлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, савдо, божхона фаолиятини тартибга солиш, саноат ва агросаноат комплекси, рақамли ривожланиш, суғурта ва қимматли қоғозлар, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Элдар Алишеров ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг амалга оширилиши ЕОИИ мамлакатлари ва Камбоджа иқтисодиётларининг рақобатбардошлигини ошириш ва ахборот тўсиқларини бартараф этишга хизмат қилишини таъкидлади.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик динамикаси ўзаро ҳамкорлик учун яхши имкониятлар ва унинг географиясини диверсификация қилиш истиқболларидан далолат беради. Биз ЕИК ваколатига кирувчи масалалар бўйича соҳавий мулоқотни ривожлантириш бўйича ўзаро мажбуриятни кўрмоқдамиз”, — дея қайд этди у.
“ЕИК – Камбоджа” мулоқоти формати савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳаракатлантирувчи омили бўлган ишбилармон доиралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун қўшимча имкониятлар очади ва мулоқотни чуқурлаштиришнинг энг истиқболли йўналишларини аниқлаш имконини беради.
“ЕОИИ мамлакатлари ва Камбоджа ишбилармон доиралари вакилларини мулоқотга кенгроқ жалб қилиш ва уларнинг бевосита алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш муҳим”, деди вазир. — Биз тадбиркорлик субъектларига бизнес-форумлар ва кўргазмалар ташкил этиш имкониятларини, шу жумладан ишчи гуруҳ йиғилишлари оралиғида ҳам ўрганишни таклиф қиламиз”.
ЕИК интеграция блоки раҳбари камбоджалик ҳамкорларни Евроосиё иқтисодий форуми тадбирларида иштирок этишга, шунингдек, анъанавий тарзда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтадиган ЕОИИ-АСЕАН бизнес мулоқотига қўшилишга таклиф қилди.
Камбоджа қироллиги Савдо вазирлиги давлат котиби Текрет Камранг Камбоджа томонининг ЕИК билан фаол мулоқотга содиқлигини тасдиқлади ва икки минтақа ишлаб чиқарувчиларининг ЕОИИ ва Камбоджа бозорларига ўзаро киришини яхшилайдиган қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни ишлаб чиқишни олқишлади.
Йиғилишда Комиссиянинг тегишли бўлимлари, ЕОИИ мамлакатлари ва Камбоджа расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Ушбу интеграция бирлашмаларининг минтақавий иқтисодий архитектурадаги ўрни ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда ЕОИИ ва АСЕАН ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги умумий ёндашувларни тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0