Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Тошкент вилоятини қандай туризм лойиҳалари кутмоқда — экспертлар жавоби

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкен вилояти бу йил хорижий сайёҳлар сонини 1,5 миллион кишига етказмоқчи.
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Тошкент вилоятига 2025 йилда 1,5 миллионга яқин хориж ва 10 миллионга яқин маҳаллий сайёҳларни жалб этиш, экспорт ҳажмини 429 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган “Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти: янги лойиҳалар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида Тошкент вилояти туризм бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хуршид Тошпўлатов ва туризм соҳаси кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Жаҳонгир Эшонқуловлар сўзга чиқишди.
Қуйидагилар қайд этилди:
Агар 7-8 йил аввал хорижлик меҳмонларнинг аксарияти Ўзбекистонни Самарқанд ёки Бухоро каби анъанавий йўналишлар билан билган бўлса, кейинги йилларда вазият ўзгарган. Айни пайтда Тошкент вилояти ташриф буюрувчилар ва ўзбекистонликлар орасида тобора оммалашиб бормоқда.
2023 йилда бу ерга 463 мингдан ортиқ, 2024 йилда эса миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 2025 йилда уларнинг сонини 1,5 миллион кишига етказиш режалаштирилган.
Бундай кўрсаткичлар ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, замонавий шинам меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, санаторийлар, меҳмон уйлари ва ётоқхоналар, кўнгилочар марказлар сонини кўпайтириш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш билан бевосита боғлиқ.
Кўпроқ дам олувчилар ностандарт туристик маршрутларни - туризм қишлоқларига ёки балиқ фермаларига ташриф буюришни танламоқда.
Маърузачилар халқаро ҳамкорлик ва минтақанинг хориждаги обрўсини юксалтириш борасидаги ишлар ҳақида гапириб беришди.
Хуршид Тошпўлатовнинг айтишича, Москва вилояти билан ҳамкорлик меморандуми доирасида 18-20 март кунлари Тошкент вилояти Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро туризм ва меҳмондўстлик саноати кўргазмасида (MITT) алоҳида стенд билан иштирок этади.
© SputnikТошкент вилояти туризм бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хуршид Тошпўлато
Заместитель начальника Ташкентского областного управления туризма Хуршид Тошпулатов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2025
Тошкент вилояти туризм бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Хуршид Тошпўлато
“Айни пайтда кўргазмага қизғин тайёргарлик кўрилмоқда, — деди Тошпўлатов.
Шунингдек, туризм бошқармаси томонидан кадрлар билан ишлаш ҳам муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Жаҳонгир Эшонқуловнинг сўзларига кўра, Чирчиқ давлат педагогика институти туризм факультети ўқув лабораториясида 2024 йилда 740 нафарга яқин киши малака оширган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткични 1000 нафарга етказиш кўзда тутилган.
Бўстонлиқ туризм коллежида 2025 ўқув йилидан бошлаб икки мингга яқин киши дуал таълим асосида ўқишни бошлайди.
© SputnikТошкент вилояти туризм соҳаси кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Жаҳонгир Эшонқулов
Главный специалист по развитию кадрового потенциала в сфере туризма и работе с образовательными учреждениями Ташкентского областного управления туризма Жахонгир Эшонкулов.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2025
Тошкент вилояти туризм соҳаси кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассис Жаҳонгир Эшонқулов
“Чирчиқ давлат педагогика институтида туризм йўналишида таҳсил олаётган ёшлар Қозон шаҳридаги олий ўқув юртларида ўз профилига мос келадиган икки ҳафталик малака ошириш курсларида ўқиши режалаштирилган. Бу ТИТФ-2024 (“Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси) доирасида имзоланган меморандумда назарда тутилган”, — деди Эшонқулов.
Унинг қўшимча қилишича, 2025 йилда Москва вилояти билан ҳам шундай ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0