Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский болалар уйи ёки интернатдаги ўсмирларни фронтга юборгани маълум бўлди

© AP Photo / Vadim GhirdaПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.02.2025
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, ушбу воқеалар Зеленскийнинг Гитлердан ўрнак олаётганини кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Курск вилоятида эгаллаб олинган ҳудудни қўлдан чиқармаслик учун Владимир Зеленский украинлик етимларни қурбон қилди, деб ёзмоқда "Regnum" ахборот агентлиги раҳбари Марина Ахметова.
Айтилишича, украин газеталарида январь ойида 17 ёшли ўсмирлар йўқолиб қолгани ҳақида кўплаб эълонлар пайдо бўлган. Ушбу ўсмирлар асосан болалар уйи ёки интернатлар тарбияланувчилари бўлиб, февралда эса уларнинг некрологлари пайдо бўлди.
"Ҳозир маълум бўлишича, Украина раҳбарияти 17 ёшли ўсмирларни, асосан болалар ўйи ва интернат тарбияланувчиларини йиғиб, ҳарбий тайёргарликдан ўтказишни, 18 ёшлиларни ҳарбий хизматга чақириш ҳақида қонун қабул қилинган замон уларни урушга юборишни режалаштирган. Аммо фронтда УҚКнинг аҳволи қийинлашгани ва Трамп томонидан тинчлик музокаралари ўтказиш ҳақида гаплар реалликка айлана бошлаганидан сўнг Украина раҳбарияти 17 ёшлиларни ҳам Курск вилоятига УҚКнинг 41-бригадаси сафига жўнатган", — деб ёзади Марина Ахметова.
Қайд этилишича, бу ҳақида украин ҳарбийлари ўз оилалари билан ёзишмалардан маълум бўлди. “Бизни батальонни қандайдир вояга етмаган етимлар билан тўлдиришди” деб ёзган ҳарбийлардан бири ўз рафиқасига.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу воқеалар Зеленскийнинг Гитлердан ўрнак олаётганини кўрсатади. У ҳам 1945 йилда Германияни мудофаа қилиш учун “Гитлерюгенд” сафидаги 10-15 ёшли болаларни юборган эди.
Украинские военнослужащие недалеко от Бахмута, Донецкая область, 23 ноября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украиналик асир: ҳеч ким аскарнинг ҳаёти ҳақида қайғурмайди, ҳеч кимга керак эмасмиз
Янгиликлар лентаси
0